Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЮртимизда баҳор нафаси уфуриб, аллақачон ўрик, бодом, баъзи жойларда ҳатто шафтоли ҳам гуллаб, кўзни қувнатмоқда. Ана шундай табиат уйғонаётган бир паллада, кўп ҳудудларда ёмғир ёғиб, анчайин совуқ ҳаво кузатиляпти.
Айрим вилоятлар, жумладан Хоразм, Қашқадарё ва Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида қор ёғиб, гўё қайта қиш келгандек ерни оппоқ рангга белади.
Бундай ўзгаришлар албатта баҳор ойларида кузатиладиган ҳолат. Шундай бўлса-да, кўпчиликнинг хаёли янги экилган ниҳолларда. Айниқса «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси асосида минг-минглаб ниҳоллар эндигина ер бағрига қўйилган бир паллада бундай об-ҳаво уларни совуқ олишига сабаб бўлмасмикан? Янги кўчатларни қандай қилиб кутилмаган совуқдан асраш мумкин? Бу ҳақида қорақалпоғистонлик боғбон, кўчатчиликда узоқ йиллик тажрибага эга Холбой ота Аҳмедов билан суҳбатлашдик.
– Янги экилган ниҳоллар ва дарахтлар агар уйғониб улгурмаган, куртак чиқармаган бўлса ҳавотирга ўрин йўқ, совуқ олмайди, – дейди тажрибали боғбон Холбой ота АҲМЕДОВ. – Уйғонган кўчатлар ҳақида қайғурса арзийди. Умуман олганда кўчат экиш жараёнида аввало ер тайёрланади. Агар ҳаво совиш эҳтимоли бўлса ерни тайёрлашда тупроққа гўнг аралаштириб экиш тавсия қилинади. Ёки иссиқхоналар учун ишлатиладиган ўғитлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундай ўғитни кўчат илдизи устидан ташланадиган тупроққа қўшиш намликни сақлаш билан бир қаторда, совуқ ҳароратда таги музлашининг олдини олади. Натижада ўсимлик ҳам ўсиш учун зарур минералларга эга бўлади, ҳам совуқдан омон ўтади. Бунда 50/50 нисбатда қўшиш тавсия этилади. Агар кўчат экилгандан сўнг хаво совиб қор қалин ёғса, у ҳолда кўчат остига қорни тўплаб қўйиш керак. Боиси қор остида ҳарорат нисбатан илиқ бўлади ва қор илдиз музлашининг олдини олади.
Бундан ташқари «яхоб» усулидан фойдаланиш ҳам мумкин. Бунда совуқ тушиши аниқ бўлганда кўчат ёки дарахт остига сув қуйилади ва совуқда сув юзаси музлайди. Ота-боболаримиз ана шундай усулдан ҳам ниҳолларни асрашда фойдаланишган.
Аслида кўчат куртакламаса, барг ёзиб, гуллашга улгурмаган бўлса совуқ олиш эҳтимоли кам. Дарахтнинг энг нозик жойи гули, барги ва куртакларидир. Шундай бўлсада эҳтиёт сифатида юқоридаги усулларни қўллаш мумкин.
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил