Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Абдулла Қодирий боғининг тақдири нима бўлмоқда?

Институтимиз ўқув биноси ҳам хўп шунга мос, жуда қулай жойда жойлашган эди. Бир томонда Ғафур Ғулом, пастроқда Бобур боғи, метрога тушсак, бир бекат нарида Миллий боққа етардик.

Абдулла Қодирий боғининг  тақдири  нима бўлмоқда?

Кузнинг ранго-ранглигини ҳам айни шу боғларни кезиб, турфа дарахтлар баргларини томоша қилиб, соя-­салқинда дам олиб ҳис қилардик. Ҳатто уйга вазифа учун берилган топшириқларни ҳам боққа бориб, табиат қўйнида биргалашиб бажарардик. Инглиз тили дарси учун мустақил иш сифатида видеоролик ишлардик, хуллас кунимиз у ёки бу боғда ўтарди. Қизиғи ҳеч бир боғ сўлимликда ва гавжумликда бошқасидан сира қолишмасди.

Эсимда, ўша кезлар бир неча бор Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғига ҳам борганмиз. Ҳатто Наси­риддин Афанди ҳайкали билан суратга тушганмиз. Музқаймоқ олиб, соатлаб боғда айланиб, турли хил дарахтларни томоша қилганимиз ҳамон ёдимда. Ўшанда Абдулла Қодирий боғи биз каби талабалар қалбида ўзига ҳос меҳр уйғотган эди.

Орадан қарийб ўн йил ўтиб, яқинда яна шу боққа қадам босдим. Келдиму уни танимай қолдим. Тўғриси, боғнинг ҳоли абгор, қаровсиз. Ўшанда ҳали куз ҳам келмаганди, лекин дарахтлар орасида қанчаси сувсизликдан қовжираган, яна қанчаси қаровсизликдан эгилиб-букилган, синган шохлар... Ҳатто йўлаклари ҳам яқин орада инсон қадами тегмай, қаровсизлигини сўзлаётгандек эди. Очиғи, боғнинг кираверишидаги ҳайкални кўриб, кўча томондан қараб ҳаммаси рисоладагидек, ажойиб кўринган эди. Бироқ ичкарига кирган сари наҳот биз суйган боғ шу қадар аянчли ҳолга келган бўлса, дея кўзларимга ишонолмадим. Ҳаммаёқда ўт-ўланлар, улар ҳам қовжираган, ён-­атроф яқин кунларда супурги кўрмагани шундоққина билиниб турарди.

Эҳтимол кимдир қараб тургандир боғга дердиму, аммо ўша машҳур сити парклардаги каби қоровул ҳам йўқ эди бу боғда. Шу-шу қайтиб у ерга бормадим, Шусиз ҳам парчаланган дилимни яна вайрон қилгим келмади. Аммо ҳамон бир савол қийнайди, боғнинг тақдири энди нима бўлади?

Бу йил боғлар учун ҳам хайрли бошланмоқда чоғи баҳорнинг илк ҳафтаси Абдулла Қодирий номидаги боғнинг реконструкция қилиниши ҳақида хабар эшитдим. Бу хайрли иш «Olmazor Business city» томонидан амалга оширилмоқда ва реконструкция жараёни уч ой давом этиши мўлжалланган экан.

Шу ўринда савол туғилади, боғ қандай кўринишда бўлади? У ҳам кўнгилочар аттракционларга бой маконга айланиб қолмайдими?

– Бу маскан аттракционлардан ҳоли, дарахтлар ва гуллар билан ўралган ўзига хос экобоғ кўринишида бўлади – дейди «Olmazor Business city» директори Умид УМАРОВ. – Бу ерга янги дарахтлар ва гуллар экилиб, ландшафт дизайни яратилади. Дарахтлар қуриб қолмаслиги учун суғориш тизими янгиланади, муаммолар ҳал этилади. Оилавий сайр қилувчилар учун махсус ўриндиқлар ва болалар майдончаси барпо этилади. Боғнинг озодалиги, тозалигини сақлаш мақсадида чиқинди қутилари ҳам ўрнатилади. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари янгиланиб, аҳоли учун зарур қулайликлар яратилади.

Қувонарлиси, бу ерда ҳақиқатдан шовқинларга бой аттракционлардан ҳоли экобоғ барпо этилиши ва панжараларнинг олиб ташланиши дам олувчиларни ўзига чорлайди. Маълум қилинишича, боғ ҳудудидаги мавжуд бинолар анъанавий ва миллий дизайнда реконструкция қилинар экан. Албатта бундай кўриниш туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Берилган маълумотларга кўра, боғ ҳудудида айни пайтда мавжуд бўлган 1584 туп дарахт тўлиқ инвентаризациядан ўтказилар экан. Мавжуд фавворалар ҳам реконструкция қилиниб, ёз ойларида бемалол келган дам олувчилар кўзини қувнатиб сув сочиб туриши мўлжалланмоқда.

Айни вақтда боғ «Olmazor Business city» дирекцияси балансида бўлиб, бугун таъмирлаш ишларига шаҳар ҳокимлиги ва дирекция ҳисобидан қарийб 30 млрд. сўм ажратилиши кутилмоқда. Гўзал аёлларнинг байрами арафаси бошланган бу ҳайрли амал, аввало боғ ҳудудига юзга яқин дарахт экиш билан бошлангани  ҳам Абдулла Қодирий номидаги боғнинг эртасига умид уйғотмоқда.

Умид қиламизки бу йил Тошкент аҳли ва мусофирлари яна бу боғга келиб, ҳудди илгаргидек сайр қилиб, маданий ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлишади.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири

 

 




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔65

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔222

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔241

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 65    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 222    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 241    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 389    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 579    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар