Бугун қай бир манзилга борманг, улкан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари устидан чиқасиз. Айниқса, жорий йилнинг 1 мартидан мамлакатимиз миқёсида бошланган «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бу ишларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Кўча-ю, маҳаллалар, гузар ва хиёбонлар, қўйингки, барча жойларда уюшқоқлик билан манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, турфа гуллар экилмоқда. Бу ишларда давлат органлари ва ташкилотлари қатори Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари ҳам фаоллик кўрсатиб, юртнинг янада обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Эрта тонг. Ишлар, юмушлар унадиган, баракали бўладиган фурсат. Мажбурий ижро бюросининг Наманган туман бўлими ходимлари Шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникуми томон йўл олишди. Ушбу маскан ҳудудига 300 тупга яқин мевали ва манзарали дарахтларни ҳамжиҳатликда ўтқазиш ниятида келганларнинг кайфияти чоғ. Аслида яратувчанлик барчага ҳам хушкайфият улашиши бор гап.
Бюронинг Чуст тумани бўлими ҳам «Яшил йиллик» умумиллий тадбири учун ажратилган катта йўл ёқасидаги 22 гектар майдонни ўз ичига олган худудга ер ва тупроқ иқлимига мос, сувсизликка чидамли павловния, катальпа, япон сафораси, элдор қарағайи каби 200 туп кўчатларни ўтқазишди. Бир кун келиб мана шу 200 туп дарахт каттагина жойни яшил масканга айлантиришини тасаввур қилиш қийин эмас. Бюро инспекторлари мана шу яхши ният амалга ошиши учун кўчатларни доимий парваришлаш ва суғориш бўйича келишиб олдилар.
– Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳасида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда, – дейди катта инспектор Акмалжон Акбаралиев. – Шу кунга қадар 6322 дона турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, уларнинг суғорилиши пухта режалаштирилди. Парвариши учун масъуллар белгиланди.
Мана шундай кўкаламзорлаштириш жараёнлари бюронинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ҳам жадал давом эттирилмоқда. Тадбир доирасида бўлим ҳовлиси, йўл ёқаси ҳамда туманнинг «Бахт» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Хотира хиёбони»га 15 турдан зиёд манзарали ва мевали кўчатлар экилди.
Поп тумани ҳам қатордан қолгани йўқ. Маҳаллалар ва йўл бўйларида ниҳолларни саралаб, ер бағрига қадаш уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Бюронинг туман бўлими ходимлари Темир йўл кўчасига 530 турдаги манзарали кўчатларни экиб, ҳудуд ободлигига ўз ҳиссаларини қўшишди.
Ҳа, Наманган халқи азалдан ерсевар, меҳнатсевар халқ. Бу хислат юқоридаги ҳар бир айтилган мисолларда кўриниб турибди. Бу каби дарахт экиш акциялари Янги Наманган тумани бўлими томонидан ҳам жадал олиб борилаётгани қувонарлидир. Жумладан, 70-умумтаълим мактаби ҳовлисига бюро ходимлари томонидан экилган манзарали дарахтлар йиллар давомида маскан кўркига кўрк қўшиб туриши аниқ.
Соҳибжон РАПИҚОВ,
Наманган вилоят МИБ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий
ахборот бўйича катта инспектори
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил