Етти кун      Бош саҳифа

Сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи ҳудудлари белгиланади

Мамлакатимиздаги мавжуд сув йўллари ҳамда сув сақланадиган объектларнинг муҳофаза ҳудудлари етарлича белгиланмаган. Бу эса уларни муҳофаза қилишда бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.

Сувни муҳофаза қилиш  ва соҳил бўйи ҳудудлари белгиланади

Шу боис жорий йилда сув объект­ларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи ҳудудларини белгилаш тадбирлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида бўлиб ўтган тадбирда мазкур йўналишдаги лойиҳалар ишлаб чиқиш, сув ҳавзаларининг кадастрини юритиш масалалари муҳокама қилинди. Унда Давлат экология қўмитасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бир гуруҳ олимлари иштирок этди.

Жорий йилнинг иш режасига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги Угом, Пском, Оқсоқота, Дўкентсой, Қизилсой Паркентсой, Андижон вилоятидаги Андижонсой, Шахрихонсой ва Тентаксой, Фарғона вилоятидаги Исфайрамсой ва Бешолишсой дарёлари, Жиззах вилоятидаги Зоминсув, Нураксой ва Хўжамушкентсой сойлари, Сурхондарё вилоятидаги Шеробод дарёси каби 14 та сув ҳавзаларига тегишли лойи­ҳалар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ушбу сув ҳавзаларига «Ўздаверлойи­ҳа» ИТИ томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун таклифлар билдирилиб, шартномалар тузилмоқда. Тегишли маб­лағлар Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг 2022 йил иш режасига киритилган.

Тадбир доирасида бундан аввал муҳофаза зоналари белгиланган сув объектларининг ГИС технологиялар асосида рақамлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада амалга ошириш мумкин бўлган ишлар бўйича таклифлар олинди.

 

Давлат экология қўмитаси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар