Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Ҳайвонларга шавқатли бўлинг!

Курраи замин ўз бағридан қир-адрлар, тоғ-тошлар, чўл-биёбонлар қатори турфа ҳил ўсимликлар, гиёҳлар, жониворлар, қушлар, ҳашаротлар ва одамларга жой берган. Унда барча бир-бирини тўлдириб, қўллаб, узвий боғланган ҳолда яшаб келмоқда. Аммо бир тур бошқасидан кучли чиқиши тайин ва ана шу кучлилар, ақл ва идрок соҳиблари инсонлардир.

Ҳайвонларга шавқатли бўлинг!

Курраи замин ўз бағридан қир-адрлар, тоғ-тошлар, чўл-биёбонлар қатори турфа ҳил ўсимликлар, гиёҳлар, жониворлар, қушлар, ҳашаротлар ва одамларга жой берган. Унда барча бир-бирини тўлдириб, қўллаб, узвий боғланган ҳолда яшаб келмоқда. Аммо бир тур бошқасидан кучли чиқиши тайин ва ана шу кучлилар, ақл ва идрок соҳиблари инсонлардир.

Аммо халқимизда “Зўрдан зўр чиқса, зўр думини қисар” деган мақол бежизга айтилмаган. Бугун орамизда ана шундай “муштуми зўрлар” борки кучини тилсиз, забонсиз жониворларга кўрсатади, бор аламини улардан олиб, камига қилган иши билан мақтанади. Афсуски бугун интернетда итлар ва мушукларга озор бериб, жароҳат етказиб, ўлдириб ғурурланадиган, қилган ишини видеога олиб ижтимоий тармоқларда “звезда” бўлишга уринаётган ёўлар кўпайиб бормоқда. Афсуски уларнинг бу қилмиши ҳайвонларга нисбатан шавқатсизликдан бошқа нарса эмаслигини билиб туриб, баъзан жим қараб турадиганлар ҳам топиляпти. Афсуски бугун биз инсон деган номга ана шу йўсинда доғ туширмоқдамиз.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, тиктокда кўпроқ лайк олиш учун итларни қийноққа солган, хатто бошини узиб олган болани инсон дейиш мумкинми? Мушукни бўйнидан дарахтга осиб, қимрлай олмас даражада оёқларини бойлаб, ўзи ожиз қолган ҳайвонни хода билан бошига қайта-қайта уриб, камига буни видеога олган кишидан яна нимани кутиш мумкин? Хатто масжидга киришига рухсат этилган ягона ҳайвон мушук ҳисобланади. Хўш уни шу ҳолга солганларни қандай аташ лозим?

Аслида муқаддас динимизда инсонлар билан баробар жониворларга ҳам яхши муносабатда бўлишга чақирилган. Муқаддас китобимиз Қуръони каримд эса "Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар..." (Анъом, 38) дейилган.

Аслида ҳайвонларнинг фойдаси, ҳаётимизда тутган ўрни юқори. Ахис истеъмол қилаётган таомимиз ҳам улар сабабли эмасми? Ўтмишда хозиргидек трактор, камаз каби турли русумдаги транспортлар бўлмаган. Ерга омоч қўшилган хўкиз ёрдамида, эшак ёрдамида ишлов берилган. Арава қўшиб юк ташилган. Отлар узоқни яқин қилган. Итлар уйни, чорвани қўриқлаган. Мушуклар эса хосилни еб қўядиган сичқонларни тартибга солган, уларни еб, бизни улар келтирадиган зиёндан асраган. Қолаверса биз истеъмол қиладиган таомимиз таркибидаги гўшт ҳам айнан парранда ва чорва молларининг гўштидир. Нима учун ўз таомимизни қийноққа солишимиз керак? Тасаввур қилинг, буғдой бошоқларини териб, ун қилиб, хамир қориб нон ёпмоқчисиз. Бунинг учун аввало буғдой бошоқларини йиғиб олиш лозим. Агар уларни саваласак ерга тўкилади, териб олиш оғир машаққат. Хўш нега шундай қилмайсиз, аммо ҳайвонларни урасиз?

Ҳадиси шарифда: «Бирон киши чумчуқни сабабсиз ўлдирса, қиёмат куни Аллоҳга: "Эй Парвардигорим, бу киши мени ноҳақ ўлдирди, бундан унга ҳеч қандай фойда йўқ эди", деб шикоят қилади», де­йилган (Имом Насаий ривояти). Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (с.а.в) юзига тамға босилган бир эшак ёнидан ўтатуриб: "Ким бу ишни қилган бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, мен бундай ишни ман қилган эдим-ку!" дедилар» (Имом Муслим). 

Бундан кўринадики ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлиш динимизда ман қилинган. Аслида бугунги замон қонунларимизда ҳам бу тақиқланган. “Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун бунга мисол.

Очиғи болалигимни эсласам мени бактабга кузатиб қўядиган итим, уйда кутиб оладиган мушугим ёдимга тушади. Ҳар тонг мактабга итим мен билан бирга борар, йўлда кимдир мени ҳафа қилишга уринса дарров ирриларди. Мактаб дарвозасига етгач тоўқув биносига кириб кетгунимча дарвоза ёнида қараб турарди. Танафуссларда қорасини кўрсатмасдию, лекин дарим тугаш вақтига яна ўша темир дарвоза ёнида пайдо бўларди. Мени кутиб олар ва уйга бирга кетарди. Эрталаб ойим сумкамга солиб қўйган ноннин г бир бўлагини итим учун асраб қўярдим. Уйга етмасдан унга бериб, гўё миннатдорчилик билдирардим. Уй ҳайвонлари мен учун бирга ўйнайдиган ўтроқ, гаплашадиган дўст, бегоналардан асрайдиган ҳимоячи эди. Ҳар гал ҳайвонларга нисбатан шавқатсизлик қилингани ҳақида эшитсам, ўқисам, видеони кўрсам итим ёдимга тушади. Бирор марта қўл кўтармаган итимга кидир шундай муносабатда бўлса нима қилардим дея ҳаёл қиламан.

Аслида табиатсеварлар қатори жониворларга меҳри бўлак инсонлар ҳам орамизда жуда кўп. Улар ўз маблағи эвазига эгасиз итларга бошпана қилишади, егулик беришади, ҳеч бўласа озор бермасдан, жимгина ўтишади. Хатто шундай ит ва мушулар борки шохона яшайди. Эгаси оила аъзоси қатори кўрасди, ювинтиради, сайрга олиб чиқади, махсус таом билан боқади ва хатто кийим кийдириб қўяди. Бу ким учундир беманиликдир аммо аслида меҳрнинг бир кўриниши ҳисобланади. Шулар ортидан ветеренарларга, зооаптекаларга, махсус овқат ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга иш бор.

Биласизми Аргентинада одамлар ит боқишни яхши кўришади. Шу сабабли итлар учун махсус сайр қиладиган жойлар ташкил қилинган. Одамлар эса итларини сайр қилдириш хизматидан фойдаланишади. Яъни итларни сайр қилдириш касби мавжуд. Бу касб эгалари бир дегнда 10 тадан 40 тагача ўрта ҳисобда итларга хизмат кўрсатишади ва ойига 3000 АҚШ долларидан ортиқ маош олишади. Тасаввур қилиш қийин аммо бу ҳақиқат.

Ҳайвонларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиш инсоннинг охиратда ҳам баланд даражаларга эришишига сабаб бўлади. Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Бир киши йўлда кетаётиб қаттиқ ташна бўлди. Йўлида бир қудуқ кўриниб қолди-да, унинг ичига тушиб сувидан ичди. Қудуқдан қайтиб чиққан вақтида бир ит ташналигидан ҳансираб, ҳўл тупроқ ялаётганини кўрди. Бу бечора ҳам менга ўхшаб чанқабди, деб ўйлади ва қайта қудуққа тушиб, маҳсисига сувдан тўлдириб чиқиб итга ичирди. У кишининг қилган иши Аллоҳ таолога хуш келиб, гуноҳини кечди", дедилар. Шунда саҳобийлар: "Ё Расулуллоҳ! Ҳайвонларга қилган яхшилигимиз учун ҳам бизларга савоб бўладими?" деб сўрашди. Расулуллоҳ (с.а.в): "Ҳа, ҳар бир жонлида шундай ажр бор", деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий).

Аксинча, ким ҳайвонларга жабр-зулм ўтказса, азоб берса, бундай одамни охиратда қаттиқ жазо ва уқубат кутади. Ҳадиси шарифда бир мушукни қамаб қўйиб қийнаган одамнинг охиратда азобланиши ҳақида хабар берилди (Имом Бухорий ривояти).

Ноилахон АҲАДОВА,

“Оила ва табиат” мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔24

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔65

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔214

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 24    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 65    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 214    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 267    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 272    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар