Табиат      Бош саҳифа

Болаликдан Бошланаётган Шафқатсизлик

Табиат бағридаги ҳар бир ўсимлик, парранда-ю дарранда, ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат керак. Дарахтлар, гуллар, қушларни авайлаганинг сари табиат яшариб ва яшнаб бораверади.

Болаликдан  Бошланаётган  Шафқатсизлик

Аммо кичкина, арзимас туюлган эътиборсизлик ва она табатга бўлган шафқатсизликлар йиғилиб, ўзининг аянчли оқибати билан Ер юзидаги ҳаёт мувозанатини издан чиқариши ҳеч гап эмас.

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим кимсалар, ҳатто болаларнинг ҳайвонлар, қушларни, жониворларни азоблаётган, уларга қаттиқ озор бераётган видеолар кўп тарқалмоқда. Айниқса, «тик-ток» тармоғида лайк ва обуначиларни кўпроқ йиғиш мақсадида беозор ҳайвонларни қийнаб, буни оддий шўхликка йўяётган кимсаларни кўриб, улардан нафратланиб кетасан киши. Нима деб ўйлайсиз, мушукни аёвсиз калтаклаётган, уриб озор бериб, устидан кулаётган бадхулқ болалар аслида кимдан улги олиб бу ишни қиляпти? Намойишкорона ваҳшийлик билан қилинган бундай хатти-ҳаракатларга бирор қатъий чора кўришнинг вақти келмадимикан? Айнан ижтимоий тармоқлар ваҳшийликнинг кони бўлиб қолаётгани келажак учун, фарзандлар руҳияти учун хавф туғдираётгани сир эмас-ку.

Болалигимизда меҳнат дарс­ларида қушлар учун махсус инлар ясаб, дарахтларга илиб қўярдик. Қушлар уларда яшаб, полапонларини учирма қиларди. Ҳаттоки боғчаларда ҳам қушларга қандай меҳр кўрсатиш, ин ясаш машғулотлари орқали ўргатиб бориларди. Негадир бугун бу анъаналар унутилгандек. Яқин орада бирор боланинг қуш учун ин ясаганини кўрмадим очиғи. Ёшу каттанинг қўлида юқоридаги каби ваҳший саҳналарга тўла қора қути – телефон.

Эзгуликни ўргатмас эканмиз, мушукнинг бошини ёрган, уни ёққан, қушни ипга боғлаб қийнаган фарзандларимиздан эртага меҳр кутиб ўтирмайлик.

Биз тобора йўқолиб бораётган кам­ёб хислат, табиатга, жониворларга бўлган меҳрни асраб қолишимиз керак. Бу биз учун ҳам, фарзандларимиз келажаги, табиат тақдири учун ҳам ўта муҳим.

 

Фотима ЎКТАМОВА




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар