Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тошкент «янги шаҳар»га айланмоқда

Ҳар қайси миллат тараққиётга фақат ва фақат янгиликка интилиш, бунёдкорлик маданияти туфайли эришади. Бу — теран томирларга таяниб, ўз тарих саҳифаларини ёзиш, демак.

Тошкент «янги шаҳар»га айланмоқда

Бу — ҳаёт мазмунини англаб етиш, ниманидир йўқдан бор қилишдан завқ ва қувонч туйиш. Бу — аждодлар ва авлодларни боғловчи мустаҳкам ришта. Мустақиллик йилларида бунёдкорлик маданияти ҳаётимизга янада чуқурроқ сингиб бораётганига сабаб ҳам шу — янгиликка интилиш, бунёдкорлик халқимизнинг қонида бор.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари аллақачон бетакрор анъанага айланиб улгурди. Энг тараққий этган давлатларда ҳам бугун катта ҳурмат билан тилга олинаётган бу анъана — мустақиллик даври шаҳарсозлик маданияти.

Замонавий уй-жойларда 386 хонадон

Пойтахтимиз ўзининг тарихий хусусиятларини сақлаган ҳолда замонавий қиёфа касб этмоқда: янгидан-янги иншоотлар, турар жойлар, меҳмонхоналар, йўл ва кўприклар, сўлим боғу хиёбонлар Тошкентни замонавий мегаполисга айлантирмоқда. Буни Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисмида барпо этилаётган замонавий турар жойлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жорий йилда бу ерда 386 хонадондан иборат 20 замонавий уй-жой қуриб битказилди.

Биноларни лойиҳалаштиришда иқлим шароитлари, санитария ва хавфсизлик талаблари, халқимизнинг миллий ҳаёт тарзига оид барча жиҳат ҳисобга олинган. Уларни қуриш ва безатишда замонавий технология ва материаллардан фойдаланилган. Бино деворлари уй ичидаги иссиқликни сақлайди. Ҳар бир хонадонда алоҳида иссиқлик ва сув иситиш тизимлари ўрнатилган. Бу хона ҳароратини мустақил бошқариш, энергия сарфини 2 баробаргача қисқартириш имконини беради.

Йўл бўйидаги уйлар кўчадан ҳар хил узоқликда қурилган, оралиқ масофалари кенг олинган. Бу мавзеда шамол айланишини таъминлайди. Турар жойлар орасида майсазорлар етарли. Манзарали дарахтлар, райҳонлар кўзни қувнатади. Болалар учун ўрнатилган ўйин қурилмалари, фаввора ва гулзорлар — оила даврасида ҳордиқ олишда айни муддао.

— Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги биз учун қўшалоқ байрам бўлди, — дейди ушбу уй соҳибаларидан бири Нигора Ҳасанова. — Яқинда уч хонали уйга кўчиб ўтдик. Бу ерда барча шарт-шароит яратилган. Хоналар кенг, ёруғ, баҳаво. Ҳовлида оилавий сайр қиламиз, болаларимиз маза қилиб ўйнайди.

Яна бир айланма йўл

Илгари Тошкент шаҳрининг тўқимачилик мавзесида яшаган-ишлаган киши борки, албатта, тирбанд чорраҳа муаммосига бир учраган. Сабаби  — буёғи Сергели-ю Қушбеги, бу тарафи Муқимий ва Шота Руставели кўчаларидан келаётган транспортлар учун бу чорраҳа чиндан ҳам торлик қиларди. Камига пиёдалар тўрт тарафга ҳаракатланиб турса. Илгари мазкур чорраҳада соатига меъёрдаги 6 минг ўрнига 11,5 минг — яъни, икки баробар кўп автомобиль ҳаракатлангани ҳам кўп нарсадан далолат бериб туради.

Энди бу муаммо барҳам топди: яқинда пойтахтимизнинг Муқимий, Шота Руставели кўчалари чорраҳасида эни 19 метр, узунлиги қарийб 1 километр бўлган замонавий кўприк барпо этилди. Натижада, Нурафшон кўчаси Оқтепа майдонигача 4 километр узайтирилиб, Муқимий кўчасига, чорраҳадан бошланган берк кўчанинг иккинчи томони Бобур кўчасига уланди. Бу билан Тошкентда яна бир айланма йўлга асос солинди. Муқимий кўчасининг ҳар бир йўналиши беш тасмали қилиб кенгайтирилди.

Янги кўприк нафақат ушбу чорраҳадаги тирбандликни бартараф этади, балки Бунёдкор, Чилонзор, Чўпонота, Қушбеги, Бобур кўчаларидаги қатновга ҳам ижобий таъсир қилади.

Кўприк ёнида пиёдалар учун қарийб 90 метрлик битта, Оқтепа майдонида 48 ва 60 метрлик иккита ер усти ўтиш йўлаги барпо этилди. Уларнинг усти ёпилган, атрофи бежирим панжара ва ойналар билан ўралган. Бу одамларни қишда ёғиндан, ёзда иссиқдан ҳимоялайди, атрофдаги манзарадан баҳра олишга имкон беради.

Бундай бунёдкорлик ишлари Тошкентнинг бошқа жойларида ҳам амалга оширилмоқда. Тараққиёт кўчасининг узайтирилиши — бунга мисол. Унинг Паҳлавон Маҳмуд ва Мирзо Улуғбек кўчалари билан туташган жойидан Оҳангарон кўчасигача Тошкент механика заводи ҳудуди орқали 3 километр янги йўл қурилди. Тараққиёт кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли чорраҳасидаги кўприк реконструкция қилинди.

...Аслида, қурилишдан мақсад — ободлик. Бу фақат ҳудуд эмас, балки кўнгил ободлигидир. Инсонлар ҳар бир иморат, маскан, борингки, оддий фавворада ҳам ўзининг эркин ва фаровон ҳаётини кўрса, шунга интилиб яшаса, ўзи истаган ёруғ манзилга, албатта, етади. Зотан, бунёдкорлик туйғуси соғлом муҳитнинг, соғлом муҳит баркамол авлоднинг, баркамол авлод эса буюк келажакнинг мустаҳкам асосидир.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔220

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔239

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 60    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 220    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 239    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 387    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 577    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар