Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Матонат: Турмуш ўртоғи учун жигарини берган аёл

Ҳиндистонда ўтказилган жарроҳлик амалиётида фарғоналик аёл эрига ўз жигарини берди, ҳозир иккаласи ҳам соғлом...

Матонат:  Турмуш ўртоғи учун  жигарини  берган аёл

Аёл кишининг матонати, иродаси ҳақида кўплаб фильмлар кўрганмиз, эшитганмиз ёхуд ўқиганмиз, уларни ўзимиздан қандайдир узоқда, олисроқда тасаввур қиламиз. Аммо бундайлар жуда яқинимизда, балки орамизда эканини баъзан сезмай ҳам қоламиз. Яқинда фарғоналик бир аёлнинг бошдан ўтган қийинчилик­лари, турмуш ўртоғининг ҳаётини сақлаб қолиш учун бор будидан ҳам кечмоқчи бўлганлигини эшитиб қолдим, сўнг у билан учрашиш фикри туғилди. Қўштепа туманидаги «Карнайчилар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳтарамхон Матмусаевалар хонадонидамиз. Уй анча сариштали. Ҳовлидаги узум токларига ҳавасингиз келади. Оила соҳиби Шуҳратжон ва Муҳтарамхон бизни самимий кутиб олди. Улар билан суҳбатлашарканмиз, бошдан ўтказган кунларини кўз ёшларини тиёлмасдан айтиб беришди. Эр-хотин ўртасидаги садоқат ва ишончни кўриб, оиланинг мустаҳкамлигига амин бўлдик.

– Эркак кишининг садоқатли турмуш ўртоғи бўлиши катта бахт аслида, – дейди Шуҳратжон Матмусаев. – Менда ўша бахт ва омад бор деб ўйлайман. Аёлим оиласи учун тинимсиз ҳаракат қилади. Аёлим боримга ҳам, йўғимга ҳам қаноат қилиб яшаб келяпти. Бошимга тушган дардни аритишда унинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Қон гуруҳимиз бир хил бўлгани учун жигарининг ярмини менга ҳадя қилди. Мана шундай фидокор ва меҳрибон турмуш ўртоғим борлигига минг шукр айтаман. Дарҳақиқат, ҳаёт бир текисда давом этмайди. Унинг синовларига бардош бериш учун ҳам Аллоҳ инсониятни жуфти билан яратган. Меҳр-муҳаббат ила боғланган ришталар бошга ташвишли кунлар тушганда билинади. Улар бир-бирларига елкадош бўлиб, биргаликда оғир кунларни енгиб ўтади.

2015 йил Шуҳратжон Россияда ишлаб юрганида касаллик аломатлари пайдо бўла бошлади. Шифокорлар унга жигар циррози ташхисини қўйишди. У юртига қайт­ди.

Касаллигидан аёли хабар топди ва турмуш ўртоғининг дардига малҳам топиш ҳаракатига тушди. Тошкентга бориб, тиббий илмий марказларга учради. 

– Ўша кунларни эсласам, дод дегим келади. Ҳар гал пойтахтдаги шифокорлар ҳузурига отланарканмиз, минг турли хаёллар юрак бағримни эзиб ташларди, – дейди Муҳтарамхон. – Лекин ҳеч қачон умидимизни узмадик. Мутахассислар жигарни кўчириб ўтказиш фақатгина хорижда амалга оширилишини, бунинг учун анчагина маблағ кераклигини айтди. Эрининг соғлиғи учун ҳатто яшаш уйининг ярмини сотмоқчи ҳам бўлишди. Хайрият, ҳаётда яхши одамлар кўп экан. Вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам яқиндан ёрдам берди. Барча текширувлардан ўтиб, ҳужжатлар тахт бўлгач, 2019 йилда Ҳиндистонга боришди. Муҳтарамхон жигарининг бир қисмини Шуҳратжонга берди.

– Муҳими, турмуш ўртоғим бахтимизга соғ бўлсин, бош омон бўлса, қолгани топилади, – дейди бу фавқулодда матонатли ва келажакка умид билан боқувчи аёл. – Мамлакатимизда ҳам бу каби операциялар секин-аста йўлга қўйилаётганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Айни пайтда иккаламизнинг ҳам соғлиғимиз яхши.

Ҳа, қаҳрамонимизнинг матонати бир инсон, оила тақдирини сақлаб қолди. Лекин бу ҳаракат замирида қанча сабр-бардош, жасорат ва олға интилиш мужассам.

Баъзан арзимас сабаблар билан ажрашаётган, ажралишга интилаётган оилалар ҳақида эшитиб, мана шу оилани ёшларга ибрат қилиб кўрсатгим келади.

Турмуш «мушт»ларига сабр билан жавоб бериш, тақдирнинг кутилган-кутилмаган зарбаларига матонат ила тик боқиш, пок ният ила саъй-ҳаракат қилиш кун келиб албатта ўз самарасини беради, қувончли дамларга элтади.

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА

Муқимжон ҚОДИРОВ

олган сурат.




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар