Юртимизда баҳор элчиси саналмиш Наврўзи олам нишонланадиган кун – 21 март дунё аҳли учун ҳам анчагина муҳим. Ушбу тенг кунлик дунёда турлича сана сифатида белгиланган.
Буни қарангки 21 март – Бутунжаҳон ўрмон хўжалиги куни сифатида дунёда ўрмонларнинг қадриятлари, аҳамияти ва ер юзидаги ҳаёт айланишини мувозанатлашда қўшган ҳиссаси ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш мақсадида нишонланади. Бу 1971 йилда Европа қишлоқ хўжалиги конфедерациясининг 23-Бош ассамблеясида Бутунжаҳон ўрмон хўжалиги куни сифатида ташкил этилган.
Халқаро Даун синдромига чалинган одамлар куни биринчи марта 2006 йил 21 март куни Женева университетидаги юнон генетиги Стилианос Антонаракиса ташаббуси билан нишонланган. Бу кун ва ой жуфтлик рақами ва хромосомалар сонига қараб танланган. 2011 йил декабрь ойида 21 март Бутунжаҳон Даун синдроми куни деб эълон қилинди.
Ҳар йили 21 март куни Бутунжаҳон шеърият куни сифатида ҳам нишонланади. Шеъриятнинг инсон руҳиятига, ички олами, маънавияти, тафаккурининг камаолотига қўшадиган ҳиссаси, ҳаёт давомидаги аҳамиятининг беқиёслиги айни шу кун яна бир карра эътироф этилади. 1999 йилда Парижда бўлиб ўтган ЮНEСКОнинг 30-сессиясида ушбу кунни 21 мартда нишонлаш белгиланган ва ҳозирга қадар шеърият куни сифатида қадрланади.
Ҳар баҳор дастурхонимизга кўрк бўлиб, бозор расталарини қирмизи ранглари билан безаб турган мазали қулупнайлар учун ҳам рамзий кун – 21 март ҳисобланади.
Бу кун Калифорнияда қулупнай кунига айланган.
Бундан ташқари 21 март санаси Таълим эркинлиги куни, Халқаро ранг куни, Халқаро ирқий камситишларга барҳам бериш куни, Жаҳон қўғирчоқ театри куни ҳам ҳисобланар экан.
Ҳар бир сана дунё тарихида, мамлакатлар ўтмиши ва бугунида қандайдир муҳим из қолдирган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил