Дарахтларни кесишга мараторий жорий қилиниши уларни «табиий» равишда қуритишнинг янгидан-янги усуллари ўйлаб топилишига сабаб бўлмоқда. Боиси ана шу дарахт турган жой кимларгадир керак, кимларгадир бу дарахтларнинг оғирлиги тушмоқда, халақит бермоқда.
Шу боис биз маълум бир жойдаги дарахтларга қилинаётган қайта-қайта «ҳужум»лар гувоҳи бўлмоқдамиз. Масалан, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 11 мавзе, 31-уй олдидаги дарахтларнинг ости билан бетонлаб ташлангани акс этган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бухоро вилояти Когон шаҳар Халқобод кўчасида жойлашган савдо дўкони олдидаги дарахтлар ҳам ана шундай бетон қилинган. Афсуски, ҳар куни юртимизнинг қайсидир ҳудудида бу «қора анъана» давом этиб, одамлар бир-биридан шу тариқа дарахтлардан халос бўлиш йўлини ўрганиб бормоқда.
Ҳар ерда ана шундай дарахтлар таги бетонланаётган бир пайтда Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими бунинг мутлақо аксини қилмоқда.
Гап шундаки, туман ҳокими Умиджон Барноев бетонларни тешиб дарахт ўтқазишдек савобли амалга бел боғлади. «Мансабни ҳар ким ҳам эгаллаши мумкин. Аммо, ўзидан эзгу амал қолдириш, бошқаларга ўрнак бўлиш учун арзирли хайрли иш қилишга ҳар ким бел боғлай олмайди», деб билган мутасадди тумандаги бетон йўлаклар четида дарахт экилишига бош бўлмоқда. Маълум масофада, белгиланган ўлчамда бетонлар тешиб, кўчат экишга мос шароит яратилгач, туман иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда экан.
Мана сизга икки ҳолат, бири ерга қўл берган, бошқаси олган. Қай бири афзалу, қай бири фойдали? Аслида ҳар ким ўзи хулоса қилади, боиси барчанинг ўз эркин ва мустақил фикри бор. Бироқ бу дегани моддий манфаатларга қул бўлиб, бойлик илинжида табиатга зарар келтириш мумкинлигини англатмайди. Гарчи дарахтларга бундай ҳужумлар яширин равишда, паналаб қилинаётган бўлса-да, қонунларни четлашга ҳаракат қилишса-да, виждондан қочиб бўлмайди. Бундай инсонларни кун келиб табиат ҳам, ер ҳам, дарахтлар ҳам жазолаши тайин. Зеро экилган ҳар ниҳол кўпники, халқникидир. Унга зарар етказиш эса халқ мулкига хиёнат эмасми?..
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?
🕔16:58, 04.06.2026
✔17
Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар
🕔16:57, 04.06.2026
✔16
Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.
Батафсил
«Эль-Ниньо» – Океан ҳароратининг уч даража кўтарилиши Бу бизга қанчалик таъсир қилади?
🕔16:41, 04.06.2026
✔17
Иқлим ўзгариши ҳодисаси бугун ёки кечагина содир бўлган ҳолат эмас. Унинг инсониятга тақдим этган фалокатлари олдинги асрларда ҳам кўп кузатилган. Айниқса, катта талафотлар етказгани билан тарихда қолгани фожиали ҳолатлар ҳам бор.
Батафсил