Баҳорни биз доим ўзгача интиқлик билан кутамиз. Дарахтларнинг гуллари, илиқ ёмғирлар, қалдирғочлар чуғури, дала ва қирларнинг зумрад либосга бурканиши дилимизга яратиш, бунёдкорлик, ижод ишқини солади.
Гуллаган дарахтларнинг ифори юракда ажиб ҳисларни уйғотиб, қалбга хотиржамлик беради.
Буюк Британиялик олимлар баҳорда, болалар йилнинг бошқа вақтларига қараганда тезроқ ўсиши ҳақидаги фикрни илгари суришмоқда. Улар ушбу фикрни баҳорда қуёш нури кўпайиб, боланинг танаси Д витаминини фаол қабул қила бошлагани билан изоҳлашди.
Аммо Колумбия университети олимларининг фикрига кўра, баҳорда туғилган одамлар бошқаларга қараганда кўпроқ юрак хасталигидан азият чекишар экан. Лекин улар ичида пешқадамлар ҳам жуда кўп топилади.
Баҳорда одамнинг нафас олиш тезлиги сезиларли даражада ошади: узоқ қиш ойларида танада кислородга талаб пайдо бўлади ва иссиқлик бошланиши билан у ўз мувозанатини тиклайди.
Японияликлар учун баҳор, шубҳасиз, сакура дарахти гуллаши билан боғлиқ.
Бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб дарахтлар оч пушти гуллар билан қопланади. Бу вақтда японлар имкон қадар табиат қўйнида бўлишга ҳаракат қилишади.
Швейцариянинг Женева шаҳрида баҳор расмий қарор чиқарилгандан кейингина келади. Шаҳар марказидаги каштанда биринчи барг пайдо бўлиши биланоқ баҳор келганлиги эълон қилинади. Ушбу анъана 1818 йилдан бери мавжуд. Айтганча, баҳорнинг Женевага энг эрта келиши 3 январь куни қайд этилган. Бу 1991 йилда содир бўлган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил