Бу йил март ойи аномал ёмғирли бўлди. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрга нисбатан одатдагидан 2-3 марта, баъзи жойларда 3,5-4,5 марта кўп бўлди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет маркази.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида март ойидаги ёғингарчилик бутун метеорологик кузатувлар туркуми бўйича рекорд даражада бўлди.
Март ойининг ўтган даври учун Тошкент шаҳрида ёғингарчилик 186 мм бўлиб, бу март ойининг аввалги 1969 йилги рекордини янгилади.
Хўш, апрель ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.
Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22° дан 23-28° гача, жанубда баъзи жойларда 30-33° гача кўтарилади. Фақат 2 апрелда Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзгидромет прогнозига кўра, апрель ойида ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқдан 10-15° илиқгача, кундуз кунлари 13-18° илиқдан 23-28° илиқгача, республика жанубида 30-33° илиқгача ўзгариб туради.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил