Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилОлимлар автомобиль покришкаларидан қотмайдиган ёнилғи ишлаб чиқаришни ўргандилар. Россиялик мутахассислар ишлатиб бўлинган авто шиналардан арктик ёнилғи ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйишди.
Ҳозирги кунда умрини ўтаб бўлган аксарият автомобиль покришкалари ерга кўмилади. Бу эса, экологик жиҳатдан зарарлидир. Чунки резинанинг парчаланиш жараёни юзлаб йиллар давом этади. Покришкаларни ёнилғи сифатида қайта ишлаш бу муаммони ҳал этади.
Миллий технология тадқиқот университети олимлари бунда буғ пиролизи технологиясидан фойдаланишни таклиф этишди.
Қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган ёнилғи хусусиятига кўра мазутга ўхшаб кетади. У минус 50 даража ҳароратгача қотиб қолмайди, шу боис ундан қозонхоналар ва Арктика кемаларида фойдаланиш мумкин.
Роман БОНДАРЧУК,
ЎзА
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил