Баҳорнинг илк куниданоқ юртимиз бўйлаб кенг миқёсда дарахт экиш ишлари бошланиб кетганидан барчамизнинг хабаримиз бор. Бу эзгуликка йўғрилган амалнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзгани ҳар биримизни қувонтиради.
Жумладан, болалар боғчасию мактаблар, маҳаллалар, йўллар четларида ҳам боғ барпо этиш, дарахт ниҳолларини экиш жараёнлари қизғин давом этмоқда.
«Яшил йиллик» тадбирлари доирасида Яккабоғ туманидаги 2-умумтаълим мактабида ҳам бошланғич синф ўқувчилари иштирокида дарахтларни экиш ва парваришлаш бўйича амалий-кўргазмали машғулот ўтказилди.
Мактаб ҳовлисида Ўзбекистон Экологик партияси Яккабоғ туман кенгаши томонидан ташкиллаштирилган ушбу машғулот давомида ўқувчилар дарахт турлари, уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
– Дарахтларнинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида кўп гапирамиз. Уларнинг ҳар бири ўзига хос экотизим бўлиб, биз ҳам уларга ғамхўрлик қилишимиз лозим. Ёш авлодга ҳар бир дарахтнинг қанчалар аҳамиятли эканлигини тушунтириш орқалигина она табиатга муносабатни ўзгартириш мумкин, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Яккабоғ туман кенгаши раиси Азамат Нормуродов. – Бунинг учун бирорта ҳам дарахт бўлмаган саҳрога тушиб қолишни бир лаҳзага тасаввур қилиб кўришнинг ўзи кифоя. Агар биз фарзандларимизга шу нарсани тушунтира олсак бўлди, бугунги дарахт кесишлару, сабабсиз боғларни пайҳон қилишлар анча камаяди.
Биз 24 соат ичида 5-6 литр ҳаводан нафас оламиз. Бу жараён орқали кислородни қабул қиламиз ва карбонат ангидридни чиқарамиз. Фотосинтезнинг мутлақо акси. Айтиш мумкинки, ўсимликлар ва одамлар бир-бирига яшаш учун ёрдам беради.
Тадқиқотларга кўра, бир кунда бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 22 та дарахт керак бўлади.
Ўрмонларнинг кесилиши натижасида биз қисқа ёки узоқ муддатли хавф-хатарларга дучор бўлишимиз мумкин. Агар ҳеч нарса қилмасак, она Еримиз ўпкасиз қолиб кетади.
Шунинг учун ҳам ҳар бир мактаб, таълим муассасасида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳасининг аҳамиятини чуқур тушунтириш, амалий ишлар орқали ўқувчилар онгига сингдириш бугунги кун учун муҳим аҳамият касб этади.
Қашқадарё вилоят партия ташкилоти
матбуот хизмати
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил