Табиат      Бош саҳифа

Ўсимлик дунёси қонун ҳимоясида, депутатлар назоратида бўлади

Бугунги кунда мамлакатимизда барча ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўсимлик дунёси  қонун ҳимоясида,  депутатлар назоратида бўлади

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги Фармони билан қабул қлинган «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш» Концепциясида давлат экологик сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.

Атроф муҳитнинг жорий ҳолати таҳлили, глобал ва минтақавий экологик муаммолар, янги экологик хавф-хатарлар Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий жараённинг ажралмас қисми ҳисобланади. 2030 йилгача бўлган даврда мазкур концепцияда тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар зиммасига атроф муҳит билан боғлиқ бир қатор муҳим вазифаларни юклаган. Хусусан, қимматбаҳо навли дарахт ва буталар кесилишига мораторий жорий қилиниши, дарахт кесганлик ҳолатлари учун жарима ва компенсациялар миқдорининг оширилиши шулар жумласидандир.

Бироқ масъул ташкилотларнинг амалга оширилаётган ишларга сусткашлик билан ёндашиши ҳамда айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига бўлган тажовузкор ҳаракатлари, шу жумладан, дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, саноат ишлаб чиқариш, қурилиш, урбанизация ва бунёдкорлик кўламининг кескин кенгайиши аҳоли пунктларига тушаётган экологик юкламани камайтириш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ҳар йили куз ва баҳор мавсумларида кўчат экиш ва сақлаш ишларини ташкил этиш бўйича «яшил ҳафталик» тадбирлари ўтказиб борилиши ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган шахсларни Давлат экология қўмитаси томонидан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш амалиёти жорий этилмоқда. Бу эса ҳар биримизда атроф муҳит ҳолатининг ҳозиргидан кўра анчагина яхшиланишига умид уйғотади.

Бутун мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш, ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шахсларни белгилаш, дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини янада ошириш чоралари кўрилмоқда. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида аҳоли томонидан махсус ахборот тизимига юборилган, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосурат ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилиши ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши йўлга қўйилмоқда.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахсларни ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантириш, шунингдек ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича фотосурат, видеоёзув ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этмаслик каби тартиблар назарда тутилган.

Экология соҳадаги қонунчиликни тизимлаштириш ишларини самарали йўлга қўйиш, қабул қилинганига анча бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва уларни бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга уйғунлаштириш мақсадга мувофиқдир. Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик масалалари юзасидан Россия Федерацияси, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон ва Қозоғистон давлатларининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва жиноят кодекслари ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган таҳлил натижалари асосида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан атроф муҳитга зарар етказилиши билан боғлиқ айрим амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан иш олиб борилмоқда.

Қонун лойиҳасининг мақсади атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, шунингдек, назоратнинг замонавий механизмларини жорий қилишдан иборатдир. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси келгусида дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказишда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарима санкцияларини кучайтириш туфайли республикада ўсимлик дунёсини асраб қолишга ва яшил ҳудудларни кенгайишига хизмат қилади.

 

Шуҳрат АБДУҲАЛИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар