Табиат      Бош саҳифа

Томда гул ўстираётган йигит Қаловини топса қор ҳам ёнади

Гулни тувакда, иссиқхонада, ҳовлида ўстириш мумкинлигини биламиз. Аммо том устида гул ўстириб машина олган инсон ҳақида эшитганмисиз? Қизиқаётган бўлсангиз, мақоламиз давомида бу ҳақда билиб оласиз.

Томда гул  ўстираётган йигит  Қаловини топса қор ҳам ёнади

Сўлим Фарғона водийсининг Бувайда тумани Бештерак қишлоғида яшайдиган Мардонбек Муродов ҳали анча ёш. Аммо шунга қарамай, ўзига ишончи баланд. Таваккалчиликдан қўрқмайдиган тадбиркорлардан. Йигитчанинг гулчилик билан шуғулланаётганига 10 йил бўлди.

– Тадбиркорлик учун менга еримиз камлик қила бошлади. Шунинг учун уй қуришни бошлаганимиздаёқ томнинг устида ҳам иссиқхона ташкил қилиш режасини тузиб қўйгандим, – дейди Мардонбек. – Ва англадимки, қаловини топиб қорни ҳам ёндириш мумкин экан. Мана шу гулчиликнинг орқасидан машина олдик, уй-жойимизни яхшиладик.

Гулчининг айтишича, унинг соф даромади йилига 30-40 миллион сўмни ташкил қилар экан. У эккан анвойи гуллар эса эрта баҳордан токи мустақиллик байрами арафасигача ҳам харидоргир бўлади.

Мардонбек Мавлоновнинг ҳовлисига қадам қўяр экансиз, сизни ҳар ёқдан гуллар қуршаб олади. Димоғингизга ҳар қандай атирдан хушбўйроқ муаттар ифорлар урилади. Кайфиятингиз кўтарилади.

– Гулчилик орқасидан шахсан Президентимиз қўлидан «Келажак бунёдкори» нишонини оламан, деб сира ўйламагандим. Аммо ният яхши бўлса муваффақиятлар ўзи келаверар экан, ана шу бахтга муяссар бўлдим. Энди янада яхшироқ ишлаш, ўз устимда изланиш, кўпроқ ишчи ўрни яратишни ўйлаяпман, – дейди Мардонбек келгуси режалари билан ўртоқлашаркан.

Гулчилик бошқалар назарида фақат баҳордан токи ёзгача қаттиқ меҳнат қилиш керак бўлган жараёндек туюлади. Аммо ундай эмас. Тадбиркорнинг таъкидлашича, эрта баҳордан ободонлаштириш учун гул етказиб бериш керак. Шу боис январ ойидаёқ уруғ сепиш, февралнинг охирида эса ҳар бир униб чиққан миттигина икки қулоқли ниҳолчаларни авайлаб тувакчаларга олиш каби юмушлар кўп куч ва вақт талаб қилади. Табиийки, Мардонбек бу пайтда қўшимча ишчи кучидан фойдаланади.

– Иссиқхонада гуллар беш-олти соат қуёш нурларидан баҳраманд бўлса, томда тўққиз-ўн соат қуёш ўз нурларини аямайди. Мана шу ёруғлик ва қуёш ҳарорати эса гулларнинг жону дили, – дейди Мардонбек томда гул ўстиришнинг афзалликлари ҳақида.

Келгусида гулларнинг турини янада кўпайтириш ва ҳатто хорижга экспорт қилиш ёш гулчининг ўз олдига қўйган улкан мақсадларидан бири. Бунинг учун эса унда ўзига бўлган ишонч ва салоҳият етарли. Ушбу йигитнинг шижоати бугунги кунда бор имкониятдан фойдаланмай чет эллардан ризқ излаб кетаётган кўп ёшларимизга ўрнак бўла олади. Зеро, қаерда бўлмасин меҳнат қилган, истагини рўёбга чиқаришда қатъий турган одам ўз йўлини албатта топади.

 

Саида РУСТАМ




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар