Иқлим      Бош саҳифа

Табиатга меҳр болаликдан бошланади

Юртимизда давом этиб келаётган «Долзарб қирқ кунлик» бугун янада кенг ёйилмоқда. Ўтган йили «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ҳар бир қишлоқ-маҳаллага кириб борган бўлса, бу йил хонадонлар ҳам қамраб олинмоқда.

Табиатга меҳр  болаликдан  бошланади

Айниқса, бу жараёнда таълим муассасалари ҳудудини обод қилиш, яшилликка буркашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бундай эзгу амални мактабгача таълим муассасасидан бошлаш жажжи қалбларда табиатга, дарахтларга, борлиққа меҳр уйғотади.

Шу боис Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 106-давлат мактабгача таълим ташкилотида яшил олам инсон саломатлигини сақлашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканини англаган ҳолда, мактаб­гача таълим даргоҳини кўкаламзорлаштиришга бел боғланди. Тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда муассаса ходимлари иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир ота-оналар томонидан илиқ кутиб олинди, фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатилди. Оталар қўлида белкурак билан ер ҳозирлади, оналар фарзанди билан тайёрланган ўраларга ниҳол қадашди. Болалар катталар билан бирга кафтида кўчат остига тупроқ ташлашди. Сўнг махсус идишлардан сув қуйиб, ўз эккан ниҳолларига исми ёзилган тас­маларни боғлашди.

Тадбир доирасида боғча кўркига кўрк қўшиб, кўпроқ тоза ҳаво ишлаб чиқарадиган арча сингари манзарали, болалар ёқтирадиган мевали дарахт кўчатлари экилди.

Жараён давомида болаларга дарахтларнинг ҳаё­тимизда тутган ўрни, аҳамияти ҳақида маълумот бериди. Уларни қандай парваришлаш, меҳр бериш ўргатилди. Эндиликда ҳар бир бола ўзи эккан ниҳолни ўзи суғориб, парвариш қиладиган, ўсиб-унишини кузатадиган бўлди. Энди бу болажонларнинг ўз ниҳоллари бор.




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар