Май-июнь ойларида қулупнай, малина каби резамевалардан мураббою компотлар ёпишга шошиламиз. Айримлар эса ушбу меваларни музлатилган ҳолда қаҳратонгача сақлашнинг уддасидан чиқади. Бугунги кунда малина каби хушхўр ва шифобахш резаворни етиштиришни янада ошириш мақсадида катта-катта плантациялар ташкил этилмоқда.
Фарғона туманида аҳоли томорқасида йилда икки маротаба малинадан баракали ҳосил олиш борасида ўзига хос тажриба шаклланган. Бу йил водий вилоятлари бозорларида ушбу резаворнинг бир килограмми 35 минг сўмгача сотилгани малиначилик билан шуғулланиш яхшигина сердаромад эканидан далолат беради.
Айниқса Водил қишлоғида 5600 та хонадон ва фермер хўжаликларидаги жами 500 гектардан ортиқ майдонда 4 минг тоннадан зиёд маҳаллийлаштирилган навларда малина етиштирилмоқда. Малина етиштирувчилар томонидан йилига ўртача ҳисобда 65 млрд. сўм атрофида даромад олинади. Чунки туманда соҳани янада ривожлантириш ва шу орқали аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни камайтириш устувор масалага айланган. Малиначилик билан шуғулланиш эса ишсизликка муносиб ечим бўлиши мумкин.
Малина ўсимлиги иқлимимизга жуда мос бўлиб, тез ривожланади. Йилига икки марта баҳор ва куз фаслида ҳосил беради. Яхши парваришланса, ортиқча новдалари кесиб маҳаллий ўғит билан озиқлантирилса, ҳосилдорлик шунча ортади. Бозоримизда ва хорижда бу маҳсулотга талаб катта. Малина меваси консерва усулида қайта ишланса, даромад янада кўпаяди.
Масалан, ҳозирги шароитда томорқа ер эгалари бу ўсимликни агротехник талаблари асосида томорқаларида етиштирсалар, ҳар бир сотих ердан ўртача 1,5-2 миллион сўмгача даромад олишлари мумкин.
2022-2025 йилларда паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларининг қисқартирилган ерлари ҳисобидан аҳолига 800 гектардан зиёд ер майдони ажратилиши, шундан 2022 йилнинг ўзида 321 гектар ер майдонида малиназор яратилиши кўзда тутилган.
Водилнинг Қизилқўрғон массиви ҳудудида жойлашган самарасиз фойдаланилаётган 350 гектар боғларнинг қатор ораларига малина кўчатлари экилди.
Қолаверса, тижорат банклари томонидан 94 нафар фуқароларга малиначилик йўналишида 2,6 млрд.сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилди. Ушбу массивда 156 нафар ишсиз фуқарога 20 гектар ер майдони 10-15 сотихдан малиначиликни ташкил этиш учун очиқ аукцион савдолари орқали тарқатиб берилди.
Ер майдонларида малина кўчатлари экилиб, шпалер ўрнатиш амалга оширилмоқда. Қаторлар орасидан самарали фойдаланиш мақсадида кўшимча экин сифатида картошка ва сабзавот етиштириш йўлга қўйилмоқда.
Ҳудудда ташкил этилган «Ал-Водилий» ҳамда «Водиллик Довудбек» кластерлари аҳолига малина кўчатлари, сим ва шпалерлар етказиб бермоқда.
«Саноат» МФЙ да эса етиштириладиган малинани қабул қилиш ва сақлаш учун «Дадахон Мурод файзи» оилавий корхонаси томонидан умумий қиймати 800 млн. сўмлик 200 тонна сиғимли замонавий музлаткичли камералар ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Хулоса қилиш мумкинки, биргина малиначилик ортидан қанча аҳоли иш билан таъминланяпти. Ҳалол меҳнати ортидан рўзғорига қут-барака кирмоқда.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил