Иккинчи жаҳон уруши йилларида Германиянинг Ганновер шаҳридаги фашистлар концлагерида асирликка тушиб қолган, 1945 йилларда Германиядан Бухорога депортация қилинган уруш фахрийлари, татар миллатига мансуб 93 ёшли, Рейде Ресутова ҳамда 86 ёшли Катизе Менсеитовалар ҳам бор.
– Ўзим Қрим Республикаси Ичкин тумани, Беруня Бесут қишлоғида туғилганман, – дейди Бухоро шаҳри «Ширбудин» маҳалла фуқаролар йиғини, Ширбудин кўчаси 78-уйда яшовчи уруш фахрийси 93 ёшли, татар миллатига мансуб Рейде Ресутова. – Ўша машъум 1941-1945 йилларда Ленинград шаҳри қамали даврида катта завод ва корхоналарда ишлаб, фашистларнинг концлагерларига тушиб, асирлик азобини тортганман. Очиғи, бу кунларни орзу қилиш хаёлимизда ҳам бўлмаган.
Асирликда Германиянинг Ганновер шаҳридаги фашистлар концлагерида Браншевой темир-бетон заводида азоб-уқубатларни бошимиздан кечирганмиз. 1945 йилда Германиядан Тошкентга депортация қилиндим. Тошкентдан Бухорога олиб келишди. Ҳозирги Бухоро давлат университетининг бошланғич таълим йўналишида ўқидим. Турмуш ўртоғим Амет Абултаров билан оила қурдим. Турмуш ўртоғим ҳам Навоий вилоятига депортация қилинган эди. Оила қурганимиздан сўнг бир фурсат Навоийда яшадик. Икки қиз ва бир нафар ўғилни вояга етказдик. Яратганга минг шукр, мана шундай, дориломон кунлар ҳам пешонамизда бор экан. Бугун толеъимдан миннатдорман. Урушдан кейинги тикланиш йилларида халқ таълими тизимида ишлаб, ёш авлодга сабоқ бердим. Эл орасида ҳурмат-иззат топдим. Ўзбекистонда, Бухорода яшаётганимдан мамнунман.
– Етти ёшимда Қримдан асирлик учун Германиянинг Ганновер шаҳридаги фашистлар концлагерига онам билан мажбурлаб вагонда олиб кетишди,
– дейди Бухоро шаҳрининг А.Ғиждувоний маҳалла фуқаролар йиғини, Ширбудин кўчаси 60-уйда яшовчи уруш фахрийси 86 ёшли, татар миллатига мансуб Катизе Менсеитова. – 1945 йили Германиядан Тошкентга, сўнг у ердан Бухорога жўнатишди. 77 йилдирки, мана шу кўҳна замин Бухорода яшаб келяпман. Шаҳардаги 1-сонли мактабда таҳсил олдим. Ўқидим, изландим. Натижада ўзим ўқиган мактабга математика фани бўйича ўқитувчи бўлиб ишга кирдим. 35 йил педагогика соҳасида фаолият юритдим. Икки нафар фарзандим бор, тўрт набиранинг севимли бувисиман. Юртбошимизга, давлатимизга раҳмат.
Ҳар тонг дуога қўл очганимда юртимиз тинчлигига кўз тегмасин дея Аллоҳдан сўрайман. Урушнинг номи ўчсин. Тинчликнинг қадрига етишимиз керак. Пирлар мангу қўним топган маскан, менинг жонажон юртим – Бухорони жуда яхши кўраман.
Зариф КОМИЛОВ
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔114
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил