Иқлим      Бош саҳифа

Экологик экспертиза қандай ўтказилади?

Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ушбу соҳа мутасаддилари эшитилди

Экологик экспертиза  қандай ўтказилади?

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши Қибрай туманида жойлашган «AKSA Enerji Tashkent» масъулиятли чекланган жамияти корхонасида амалий тарзда ўтказилди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва Қўмита ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда экспертлари иштирок этган йиғилишда йирик қурилиш объектлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига давлат экологик экспертиза хулосасини бериш тартиби юзасидан масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни тез суръатлар билан ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда чет эл инвестициясини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, инвесторларнинг Ўзбекистонга кириши ва эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган барча омилларни бартараф этиш, улар учун қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда.

Хорижий инвесторлар томонидан сўнг­ги йилларда қуриб битказилиб, яқинда тест режимида ишга туширилган йирик лойиҳа – «AKSA Enerji Tashkent» корхонаси ҳам ана шу иқтисодий ислоҳотлар натижасидир. Корхона мутасаддилари Жамоатчилик кенгашига ушбу лойи­ҳанинг ишга туширилиши, экологик стандартларга қанчалик мувофиқ экани, атроф муҳитга таъсири хусусида атрофлича маълумот беришди. Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуришга оид қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, корхона томонидан мўлжалланган фаолият учун Давлат экология қўмитаси томонидан 2021 йилда 28 декабрда 04-01/10-08-2359-сон давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси тақдим қилинган. Мазкур хулосада саккиз банддан иборат атроф муҳит муҳофазасига қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган. Жумладан, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар бўйича лаборатория таҳлилларини амалга ошириш, чиқиндиларни сақлаш ва жойлаштириш талабларига риоя этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва оқова сувларни очиқ сув ҳавзаларига оқизмаслик, ишлаб чиқаришни махсус утилизация қилиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирларни келишиб бориш ҳамда атроф муҳит ифлослантирилгани учун компенсация тўловларини амалга ошириш белгилаб ўтилган.

Йиғилишда «Давлат экологик экспертиза маркази» ДУК экспертларининг бу борадаги фикрлари тингланди.

Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда Қўмита мутахассислари билан ҳамкорликда атроф муҳитга бўлаётган салбий таъсирнинг ҳамда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида давлат экологик экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда амалдаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда давлат экологик экспертиза хулосаларининг бажарилиши бўйича доимий назорат қилиш тизимини яратиш, илғор хорижий тажриба асосида атроф муҳитга таъсирни олдиндан баҳолашнинг икки босқичли (скрининг ва скоупинг) шунинг­дек, техник топшириқ асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратини олдиндан аниқлаш тизимларини жорий этиш бўйи­ча таклифлар билдирилди ва муҳокама этилди.

 

Давлат экология қўмитаси

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

🕔17:57, 16.04.2026 ✔29

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

Батафсил
2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

🕔17:52, 16.04.2026 ✔28

WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

Батафсил
Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

🕔15:44, 13.04.2026 ✔38

Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

    Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

    ✔ 29    🕔 17:57, 16.04.2026
  • 2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

    2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

    WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

    ✔ 28    🕔 17:52, 16.04.2026
  • Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

    Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

    Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

    ✔ 38    🕔 15:44, 13.04.2026
  • Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.

    ✔ 58    🕔 15:58, 02.04.2026
  • Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари  рағбатлантирилади

    Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

    ✔ 104    🕔 15:47, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар