Ёғингарчиликнинг тез-тез кузатилиши, иқлим ўзгаришлари ва бошқа кўплаб омиллар ўсимликлар танаси ва япроқларига таъсир қилади, ҳаётий жараёнларда ҳудди инсонлар каби турли касалликлардан, зарарли ҳашаротлардан азият чекишига сабаб бўлади.
Шу боис ҳам ҳар баҳорда дарахтлар ва янги экилган ниҳоллар таги оҳак аралашмаси билан оқланади. Бу ўсимлик танасига ҳашаротлар, айниқса қурт-қумурсқалар зиён етказмаслигига хизмат қилади.
Бироқ биргина оқлаш билан иш битмайди. Боиси кунлар исиши билан дарахт барглари турли касалликларга чалиниши, танасига зарар етиши ва қуриб қолиши эҳтимоли мавжуд бўлади. Масалан, халқимиз орасида ёзда ёғиб ўтадиган ёмғир «шира туширади» деган гап бежиз айтилмаган. Буни кўпроқ боғ парвариши билан шуғулланадиган инсонлар яхши билади. Тажрибали боғбонлар дарахтларни мунтазам кузатиб, шира тушди дегунча унга қарши дорилар сепиб, ўсимлик ҳаётини асраб қолишга интилади. Ўз вақтида ўтказиладиган агротехник тадбирлар албатта ўз самарасини беради.
Ана шундай жиҳатларни инобатга олган ҳолда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Янгиер шаҳар бўлими, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Янгиер шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида Янгиер шаҳар ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг четидаги кўп йиллик қайрағоч дарахтларида агротехник тадбир ўтказилди. Унда қайрағочлар ҳолати, барглари, дарахтдаги ўзгаришлар ўрганилди ва дарахтлар табиий зараркунандалар таъсири натижасида зарарланганлиги аниқланди.
Тадбир давомида дарахтларга зараркунандаларга қарши кимёвий препаратлар сепилиб, касалликка қарши кураш ишлари олиб борилди.
Бу жараёнга махсус техника ҳам жалб этилгани иш самарасини оширишга хизмат қилди.
Бу каби тадбирлар юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ўтказилганида, дарахтлар ҳолати ўз вақтида ўрганилиб, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши курашилганида эди қанчадан-қанча арчалар айни ёзнинг чилласига келиб, қуриб-қовжираб, нобуд бўлмасмиди.
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил