Табиат      Бош саҳифа

Сайёрамизнинг «янги ўпкалари»

Улар дарахтлардан кўпроқ кислород ишлаб чиқариши ростми?

Сайёрамизнинг  «янги  ўпкалари»

Сўнгги йилларда кўплаб йирик компаниялар, ҳатто давлатлар углерод нейтраллигига эришиш ва атмосферага зарарли чиқиндиларни нол даражага туширишни мақсад қилиб олишди. Улар мақсадга эришиш учун углерод чиқиндиларини компенсация қилишига тўғри келади, масалан, дарахт экиш орқали.

Бироқ кўплаб экологларнинг дарахтларни кўпроқ экишга бўлган тарғиботлари бугунги кунда баъзи олимлар томонидан танқид қилинмоқда. Хўш, нима учун?

Тўғри, кўп йиллар мобайнида ҳар бир дарахт фотосинтез натижасида деярли олти тонна кислород чиқаради, деб ишониб келинган. Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тириклик учун зарур кислороднинг 80 фоизи атмосферага денгиз ва океанларнинг сувўтлари, яъни фитопланктон деб аталадиган сувўти томонидан ишлаб чиқарилар экан. Шунинг учун ўрмонлар эмас, кўпинча океанлар Ернинг ўпкаси деб аталяпти. Бироқ бу билан дарахтлардан воз кечиш керак, уларни экиш унчалик муҳим эмас, деган фикрдан бутунлай йироқмиз. Шубҳасиз, дарахтларнинг атроф муҳит учун ўрни беқиёс. Аммо атмосферада кислород миқдорини меъёрда сақлаб қолиш учун айнан шу сувўтлари амалий ёрдам бера олиши мумкин.

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорини камайтириш учун янги, юқори сифатли ва кенг кўламли ечимларга талаб ошмоқда. Бунда ечим ҳар қандай шакл ва ўлчамда табиий ва сунъий бўлиши мумкин.

Углерод нейтраллиги – компания ўз ишлаб чиқариш фаолиятида атмосферага карбонат ангидрид ва бошқа газларни чиқариш миқдорини нолга туширганини ёки бу чиқиндиларни манфий углеродли лойиҳалар орқали компенсация қилганини англатади.

Углерод нейтраллигига эришишнинг 3 та асосий усули бор:

 атмосферага чиқиндилар миқдорини камайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига – сув, қуёш ёки шамол энергиясига ўтиш;

 карбонат ангидридни ҳаводан сўриб олиш;

 карбонат ангидрид миқдорини камайтирувчи лойиҳаларга сармоя киритиш орқали компенсация қилиш.

Ўрмонларга қараганда 35 баробар самарали

Британиянинг Brilliant Planet компанияси углеродни ушлаб қолувчи, карбонат ангидридни атмосферадан тонналаб сўриб олувчи янги технологияни ишлаб чиқди. Компания углеродни очиқ осмон остида сунъий тарзда яратилган, денгиз бўйидаги саҳрода жойлашган ҳавзалар орқали ушлаб қолмоқчи.

Ушбу кўллар фотосинтезловчи сув ўтларига тўлдирилган бўлиб, улар карбонат ангидрид газини атмосферадан дарахтларга қараганда анча кўп миқдорда сўриб олишга қодир. Британиялик олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, сув ўтлари углеродни тропик ўрмонларга қараганда 35 баробар тез ютади, океанларда дунёдаги углерод захирасининг 10 фоизини сақлаб туради ва уни минг йиллар давомида хавфсиз қола оладиган қатламларга йиғади.

Шунингдек, сув ўтлари денгиз жониворлари ва балиқларнинг 20 фоизи учун бошпана бўлади. Улар тўлқин энергиясини ютиб, қирғоқларни емирилишдан сақлайди, кислород ишлаб чиқаради ва денгизни зарарли моддалардан тозалашга кўмаклашади.

Янги технологиянинг устун жиҳати

Brilliant Planet технологияси қолган лойиҳалардан бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан, жараёнда чучук сув ишлатилмайди, яъни планетадаги ичимлик сув захираларидан ортиқча фойдаланилмайди. Иккинчидан, кўллар саҳрода жойлаштирилади, кам ишлатиладиган табиий ресурслардан фойдаланилади. Бу жараён шунингдек, денгиз қирғоғидаги сувларни шўрсизлантириш имконини беради.

«Иқлим ўзгариши муаммосининг табиий ечимлари одатда жуда катта кўламли ва иқтисодий томондан самарали ҳисобланади, аммо бу усулда сўриб олинадиган углерод миқдорини ўлчаш, баҳолаш жуда қийин, – деб изоҳ берди Brilliant Planet бош директори Адам Тейлор. – Бошқа томондан олиб қаралса, ҳаводан углеродни сўриб олиш каби сунъий ечимлар ўлчашни осонлаштиради, бироқ бу технология анчагина қиммат».

Жаноб Тейлорнинг таъкидлашича, компания ушбу талабларни бажариш усулини топган, лойиҳа якуний натижаларни ўлчаш, баҳолаш, таҳлил қилиш имконини беради.

Бу жуда муҳим

Иқтисодиётнинг жуда кўп соҳаларида углерод нейтраллигига эришиш иложсиз, масалан, қишлоқ хўжалиги, авиация, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва ҳоказолар. Айнан шу туфайли, углеродни жуда кўп миқдорда атмосферадан сўриб олиш зарурати туғилади. Бу соҳалар атмосферага зарарли чиқиндиларни компенсация қилиш имконини берувчи самарали ечимларга муҳтож.

Brilliant Planet каби инноваторлар углеродни тез ва арзон тарзда сўриб олиш, унинг миқдорини ўлчаш ва баҳолаш имконини берувчи технологияни таклиф қилмоқда. Муаммонинг ечими эса нафақат сайёрамизга ёрдам беради, балки бизнес учун ҳам кўплаб имкониятларни туғдиради. Компаниялар барча сифат стандартларига риоя қилган ҳолда, углеродни сўриб олишнинг самарали воситасидан фойдалана олишади.

 

Нурмуҳаммад САИД

 

 




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар