Табиат      Бош саҳифа

Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилмоқда

Яқин кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.

Географик объектларга ном бериш тартиби  такомиллаштирилмоқда

Куни кеча парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахслар, шу жумладан жамоат ва давлат арбобларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг номини географик объектларга бериш қонунчиликда аниқ тартибга солинмаганлиги сабабли амалиётда турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Мазкур лойиҳа билан кўчалар, шоҳкўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғларга ва аҳоли пункт­ларининг бошқа таркибий қисмларига айрим одамлар, жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Олий Мажлис палаталари ёки Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг қарори асосида ҳамда қоида тариқасида номланиши мавжуд бўлмаган объектларга нисбатан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Эътиборли жиҳати, қонун лойиҳасида географик объект­ларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиниши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг, «Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими ҳамда шартномавий муносабатларнинг такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодексининг 733-моддасига фуқаролар ўртасида қарз шартномасидаги қарз суммаси чет эл валютасида белгиланган бўлса, ушбу шартнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши шартлигига, шунингдек «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-ва 18-моддалари жисмоний шахслар чет эл валютасида қарз шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш орқали валюта операцияларини амалга оширишлари мумкинлигига доир қоидалар белгиланмоқда. Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган йиғилишда кун тартибидаги масалалар фракция ­аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔74

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар