Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сув балоси келтираётган талафот ва қурбонлар

Иқлим ўзгаришлари сабаб тобора кучаяётган офатни жиловлашнинг имкони борми?

Сув балоси  келтираётган  талафот ва  қурбонлар

Бу йил баҳор фасли ёғингарчилик­ларга бой бўлди. Бу бир томондан яхши – қут-барака, мўл-кўлчилик. Боғбону деҳқонлар меҳнатига барака улашади, қир-адирларда ўт-ўланлар сероб бўлиб, чўпон-чўлиқларнинг чорваси учун озуқа кўпаяди.

Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам борки, сурункали ёғингарчилик оқибатида дарёлар, сойлар, аҳоли пунктларидаги ички ариқлар сел сувларига тўлиб оқади ва кўчаларга, аҳоли хонадонлари, ижтимоий-иқтисодий объектларга сув тошиши, тоғли ҳудудларда эса ер кўчкиларининг фаоллашуви ва бошқа геологик ҳамда гидрометеорологик хавфларни келтириб чиқармоқда.

Жорий йилнинг март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлди. 245 та хонадон, 19 та кўп­рик зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлди.

– Глобал иқлим ўзгаришлари бизнинг юртимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Айниқса бу йил баҳор фаслининг март-апрель-май ойларида республикамизнинг деярли барча ҳудудларида юз берган сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари аҳоли хонадонлари иқтисодий объектларга жиддий зарар етказди, – дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлим бошлиғи Мавлон Юнусов. – Хусусан селлар натижасида 500 га яқин турар жойлар, кўприклар ва бошқа инфратузилмаларга зарар етган,

Халқимизда сув балосидан ўзинг асра деган нақл бежиз айтилмаган. Сел катта миқдорда тоғ тошлари, қум ва тупроқ жинслари билан биргаликда тоғдан оқиб тушувчи сув оқими бўлиб, мунтазам жала қуйиши, тоғ қорларининг эриши, тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзалари қирғоқларининг ўпирилиб кетишига ва бошқа сабабларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу балои офат ўзи билан бирга кўпгина талафотларни келтириб чиқаради. Катта оқим йўлидаги барча биноларни, аҳоли яшайдиган уйларни, гидротехник иншоотларни бузиб, қишлоқ хўжалик экинларини, боғларни пайҳон қилади.

Мамлакатимизда барча тоғ ва тоғ олди ҳудудлари сел хавфи бўлган зоналарга киритилган. Жумладан Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятлари сел хавфи мавжуд ҳудудлар ҳисобланади. Хусусан, Қамчиқ довони ҳам мана шундай хавфли худудлар сирасига киради. Тоғ олди ҳудуд саналгани учун бу ерларда ҳам тез-тез кўчки ва тошқинлар бўлиб туради. Айниқса, Жиззах вилояти Фориш тумани Эгизқишлоқда келган сел бир оиланинг уч нафар аъзосини бу ҳаётдан олиб кетган. Мутахассисларнинг маълумот беришича бундай шиддатли сел оқими 80 йил олдин содир бўлган экан.

– Апрел-май ойлари ёғингарчилик­ларга бой ой ҳисобланади.

Бундай кезлар бизнинг бошқарма учун ҳар доимгидан-да маъсулиятли даврдир. Чунки табиий офат юз берганда барчамиз шай ҳолатда туришимиз лозим,

– дейди «Қамчиқ» МҚЁҚБ бошқарма бошлиғи ўринбосари, ФВП бўлим бошлиғи, катта лейтенант Шерзод Қудратов. – Шу боис табиий ва техноген ҳодисалар ёмон тус олмаслиги учун баҳор-ёз мавсуми давомида довондаги хавфли участкаларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари билан ҳамкорликда хавфли ҳудудларда дарёлар, сойлар ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилади ва ер кўчкиларининг пайдо бўлишига олиб келадиган омиллар ва уларнинг оқибатларини тушунтирган ҳолда мунтазам равишда кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилади. Қолаверса, «Ўзгидромет» маркази «Орзу», «Қамчиқ», «Чодак» қор кўчкиларини кузатиш станциялари ва Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати «Ангрен» ва «Фарғона» кузатиш станциялари мутахассислари билан биргаликда гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар хавфи мавжуд ҳудудларда жойлашган болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари, сиҳатгоҳлар ва бошқа дам олиш масканларига олиб борувчи йўллар, уларнинг атрофидаги тоғ ёнбағирликлари, сел йўллари ва бошқа ирригация тизимлари ҳолати доимий ўрганиб борилади.

Шунингдек, тоғ ёнбағирларида ерга кўндалангига ишлов бериш, сув йўллари очиш, ер ҳайдалиб экиладиган экинларни экишга йўл қўймаслик, емирилишга қарши тадбирларни амалга ошириш, дарё ўзанлари, тоғ адирларида ўрмончиликни ташкил этиш ва уларни сақлаш орқали агротехник тадбирлар амалга оширилиши натижасида сел оқимининг пасайиши назоратга олинади.

Албатта, бу каби тадбирлар табиий офатларнинг зарарини оз бўлсада бартараф бўлишига ёрдам беради.

Юртимизда кузатиладиган яна бир энг катта муаммо бу сал ёғингарчиликда ҳам сув тошиб ҳаттоки автомобил йўллари, аҳоли уйларигача кириб боришидир. Бунга асосий сабаб эса ички ариқларнинг мунтазам тозаланмаслигидир. Мавжуд канализация тармоқларига доимий техник хизмат кўрсатилмайди. Лотоклар яроқсиз ҳолга келиб қолган, ўз вақтида таъмирланмаган, чиқиндилар билан тўлиб ётади.

Кўп йиллик дарахтларга чиройли, кўркам шакл бериш, қуриган шохларини кесиш ёки ўрнига янги ниҳоллар экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, автомобиль йўллари остидан сел сувларини ўтказиш қувурларини тозалаш, сиғими кичик бўлганларини катталарига алмаштириш керак. Бир сўз билан айтганда, атроф муҳит озодалигига доимий эътиборда бўлиш турли табиий офатларнинг салбий оқибатлари юзага келмаслигида муҳим ўрин тутади.

Оддий мисол, уйингиздаги канализация қувурига бир нима тиқилса дарров устага мурожаат қилиб уни тузаттирасиз. Нега энди юртимиз миқёсида ана шундай савобли, муаммони бартараф қиладиган ишга жамоатчилик эътибор бермайди? Йўллар, уй-жойлар сув тошқинларига нишон бўлмаслиги учун ҳам юқоридаги ҳаракатларни вақтида бажариш зарур эмасми? Ҳеч бўлмаса уйимиз олдидаги ариқ ва лотокларни чиқиндилардан тозалаб чиройли қилиб қазиб қўйсак ҳам анча муаммо бартараф бўлади-ку!..

Доимо сел-сув тошқини рўй бериши эҳтимол бўлган ҳудудларда жойлашган уй-жойлар ва бошқа объектлар рўйхати аниқланиб, аҳоли ва объектларни муҳофаза қилиш учун ўтказиладиган тадбирларнинг йўл-йўриқлари кўрсатилган тегиш­ли тавсияномалар тарқатилсада, одамларнинг ўзбошимчалик билан сел оқими хавфи бўлган жойларда қурилиш ишларини амалга оширганига гувоҳ бўламиз.

Афсуски, бундай «уддабурон»лар нафақат моддий бойлигига, балки бош­қалар ҳаёти ва мол-мулкига ҳам хавф солишаётганини англаб етишмайди.

 

Майна ҲАСАНОВА,

журналист




Ўхшаш мақолалар

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

🕔17:40, 29.08.2025 ✔82

Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

Батафсил
Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

🕔09:02, 25.08.2025 ✔58

Абдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.

Батафсил
Кучли  Кенгаш,    ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

🕔16:53, 14.08.2025 ✔76

Энди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар