Иқлим      Бош саҳифа

Чиқиндисиз ҳаётга эришиш ҳаммамизнинг, ҳар биримизнинг ўз қўлимизда

Бутун дуёнинг энг оғриқли глобал муаммоларидан бирига айланган чиқиндилар масаласи мамлакатимизда экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид стратегиянинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Чиқиндисиз ҳаётга эришиш  ҳаммамизнинг, ҳар биримизнинг ўз қўлимизда

Чиқиндиларни тўплаш, саралаш, қайта ишлаш ва утилизацияси билан боғлиқ кўплаб муаммолар айтилмоқда ва уларни ҳал этиш учун муҳим қадамлар ҳам қўйиляпти. Аммо бу етарли эмас. Чунки чиқиндилар билан боғлиқ тизимли муаммолар ечими қонунчиликни такомиллаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини самарали таъминлаш билан бевосита боғлиқ.

Куни кеча пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Давлат экология қўмитаси томонидан мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар мавзусига бағишланган матбуот анжуманида ҳам бу алоҳида таъкидлаб ўтилди. Қўмита ва Тошкент шаҳар Экология бошқармаси  мутасаддилари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Бугун жамоатчиликни қизиқтираётган саволлардан бири – чиқиндилар билан боғлиқ қонунчиликнинг қачон янгиланиши ва ижро механизми экани шубҳасиз. Хўш, қабул қилинганига 20 йил бўлган ва бугунги кун талабларига ҳам, экология­сига ҳам мутлақо жавоб бермай қўйган чиқиндилар тўғрисидаги қонун қачон янги таҳрирда қабул қилинади? Унинг ижро механизмлари қатъийлаштириладими?

Анжуманда маълум қилишларича, Давлат экология қўмитаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа 34 та вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигининг хулосасига кўра парламент қуйи палатасига юборилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази фаолиятини ташкиллаштириш ва аҳоли ҳудудларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Хўш, бу меъёрий ҳужжатлар чиқинди борасида қандай ўзгаришларга йўл очади, муаммога қандай ечимлар беради?

Мутасаддиларнинг маълум қилишларича, қонун лойиҳаларида соҳада фаолият юритаётган ҳусусий тадбиркорларга молиявий ва солиқ имтиёзлари бериш кўзда тутилган. 2022-2025 йилларда 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш, 392 та қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш майдончаларини қуриш, 25 та қурилиш чиқинди полигонларини қуриш ва жиҳозлаш, 40 та инсинератор, 20 та автоклав, 80 та махсус техника, 18 867 та ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш, 38 та қайта юклаш станцияларини қуриш, 86 та катта ҳажмдаги чиқинди контейнерларини ташишга мўлжалланган махсус техника, 181 та контейнерлар (ҳажми 60 м3), 39 та автоюклагич, 39 та трактор, 40 та саралаш ускунаси ўрнатиш орқали соҳа инфратузилмасини такомиллаштиришни назарда тутувчи манзилли дастурлар амалга оширилади. Чиқиндини олиб чиқиб кетганлик учун тўловларни амалдаги замонавий ахборот тизимларини тадбиқ этган холда такомиллаштириш кўзда тутилган.

Айниқса юртимизда катта-катта майдонларни эгаллаб ётган чиқинди полигонлари соҳадаги энг оғириқли, ечимини кутаётган муаммолар сирасидан. Давлат экология қўмитаси эътиборидан бу масала ҳам четда қолгани йўқ.

Санитар тозалаш ташкилотлари тасарруфида мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларида қайта хатлов ўтказилиб, бугунги кунда санитар ва экологик талабларга зид равишда ташкил этилган (аҳоли яшаш пукитлари ҳамда сув объект­ларига яқин жойлашаган) ҳамда тўлиб қолган полигонлар рўйхати шакллантирилган.

Бундан ташқари ҳудудларда чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш юзасидан ташкил этилган кичик ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилган хатлов ва ташвиқот ишлари сабабли узоқ вақтдан маиший чиқиндилар учун тўлов қилмаётган абонентларнинг 34,3 млрд. сўм қарздорликлари хатловдан ўтказилди ва ундирилди.

Анжуманда қайд этилганидек, соҳадаги муаммоларни фақатгина бир ташкилот ёки давлат ҳам ўз-ўзича ҳал этолмайди. Агар жамоатчилик ва шу юрт инсонлари жорий қилинаётган қонунларга амал қилмас экан, ўз яшаб турган жойи учун жон куйдирмас экан, ҳар қандай қарор ва қонунлар, қанчалар кучли бўлмасин қоғозларда қолиб кетаверади.

Айтайлик ўша биз орзу қиладиган хориж кўчаларини четдан кимдир бориб саранжом-саришта қилиб бермаган. У ёқларда озодалик борасида аҳолининг маданияти юқори, мамлакатда чиқинди бўйича қонун-қоидалар мукаммал ишлаб чиқилган, амалдаги назорат ҳам шунга яраша қатъий, бунинг учун эса энг аввало, шу мамлакатда яшовчиларнинг ўзлари ҳаракат қилишади. Уйини саришта тутганидек, яшаётган шаҳарнинг ҳам, мамлакатнинг ҳам озода бўлишига ўзини бурчли ҳисоблайди.

Сизу бизга ўхшаганлар белгиланмаган жойга чиқинди улоқтириб кетганини била туриб, уни тозаламаган фаррош ёки ободонлаштириш ходимини айблашга ўрганиб қолганмиз. Аслида эса улар каби биз ҳам ўз ҳудудимиз тозалигига инсон сифатида, шу юрт вакили сифатида жавобгар эканлигимизни унутмасак, шундагина чиқиндилар борасидаги чиқарилаётган ҳар қандай қонунлар ишлай бошлайди, муаммолар барҳам топади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар