Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилПрезидент фармони билан 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Жумладан, бир қанча устамалар ҳам жорий этилади. 1 сентябрдан бошлаб тиббий-профилактика муассасалари ходимлари илмий даража учун маошининг 30 фоизидан 60 фоизигача қўшимча ойлик олади.
Ҳужжатга кўра, тиббиёт, фармацевтика ва давлат тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимларининг ойлик расмий маошлари 1 июндан оширилади. Жумладан, энг юқори ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари маоши – 15 %, иккинчи малака тоифасига эга бўлганлар ва тоифага эга бўлмаганлар, шунингдек бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлариники – 10 %, тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлариники – 15 %га ошади.
Шу билан бирга, тариф ставкалари амалдаги иш ҳақи тоифалари бўйича тариф коеффициентларига мос равишда 1,15 ва 1,1 баравар ошириш йўли билан ҳисобланади.
Давлат тиббиёт муассасаларида ходимларни моддий рағбатлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан юқори натижаларни кўрсатган, ўз вазифаларини ҳалол ва виждонан бажарган юқори малакали тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ойлик маошнинг 100 фоизигача миқдорида бошқа ходимларга – иш ҳақининг 75% гача миқдорида ойлик устама тўланади.
Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар тайинланади.
Шунингдек, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил