Табиат      Бош саҳифа

Табиатга зарар етказганлар товон тўламоқда

Самарқанд вилоятида экология соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида давлат экологик экспертизаси хулосаларида белгиланган талабларга риоя этилиши, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Табиатга зарар  етказганлар товон  тўламоқда

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Геологлар шаҳарчасида жойлашган тез юрар темир йўл ҳудудидаги атмосфера ҳавосини цемент чанги билан ифлослантирувчи 21 та цемент тушириш, сақлаш ва юклаш омборхоналари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилди. Шунингдек, Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари  ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги «Хўжа» МФЙ ҳудудида жойлашган қоғоз чиқиндисини қайта ишлаш корхонаси фаолияти ҳам ўрганилди. Ўрганишларда корхонада ҳосил бўлган оқова сувлар экологик талабларга риоя этилмасдан тўғридан-тўғри ташқарига оқизилаётгани аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чора кўриш мақсадида ҳаводан ва оқова сувлардан лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинди.

*   *   *

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 23 май куни рейд тадбири ўтказилди.

Экорейд жараёнида Сирдарё туман «Шоликор» СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Шўразак» зовуридан фуқаролар Е.В. ҳамда Ю.Т. томонидан спорт ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлаш жараёнида 5 та илгакдан ортиқ қармоқдан фойдаланиб ҳамда 5 кг.дан ортиқча балиқ маҳсулотини ушлаб, ов қоидасини бузганлик ҳолати аниқланди.

Уларга тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳар бир фуқарога нисбатан 1 350 000 сўмдан маъмурий жарима қўлланилди. Табиатга етказилган зарар 2 241 000 сўм этиб белгиланди.

*   *   *

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Сув, ер ресурлари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган экологик назорат рейд тадбирларида А.Б. исмли фуқаро томонидан «Сангзор» дарёси ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағални қазиб олиш ҳолати аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси, 1-қисмига асосан 2 700 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

*   *   *

Наманган тумани Экология бўлими ходимлари томонидан  профилактик рейд тадбири ўтказилди.

Тадбирда туманнинг «Қумқўрғон» МФЙ ҳудудидаги ички закан қирғоқларидаги захира ер майдонидан «Шамсикўл» МФЙда яшовчи фуқаро Б.А. ўзининг бошқарувидаги «Hyundai» русумли экскаваторида тегишли органлар рухсатисиз кенг тарқалган фойдали қазилма (тупроқ)ни қазиб олиб, юк машиналарига юклаётганлиги аниқланди.

Фуқаро Б.А.га нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан 2 700 000 минг сўм жарима тайинланди.




Ўхшаш мақолалар

 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔42

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔40

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

🕔13:19, 20.07.2026 ✔36

Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 42    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 40    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 36    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
  • Каврак ифорига  омухта болалик

    Каврак ифорига омухта болалик

    Кўзларимни юмиб, хаёлан ортга – болалик йилларимга қайтаман. Сурхон воҳасининг қиру адирлари, тошдан тошга сакраб юрган қирғовуллар, шилдираб оқаётган зилол булоқлар. Ва улар орасида менга ҳамиша болалигимни эслатиб турадиган бир ҳид бор: кавракнинг ўзига хос ўткир ифори. Бу ҳид ҳозир ҳам хаёлларимда жонланганда, тоғ гулларининг иси билан аралашиб димоғимга урилади.

    ✔ 70    🕔 15:40, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар