Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилКеча интернетда бир маълумотга кўзим тушди. Дунёдаги ҳар олтинчи ўлимнинг сабаби сифатида экологик муаммолар ва атроф муҳит ифлосланиши кўрсатилмоқда. Дунё олимларининг бу ҳисоб-китоби бугун ҳар бир мамлакат, ҳар бир инсон учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак.
Охирги пайтларда турли аллергик ёки бизга сабаби номаълум бўлган инфекцион касалликлар, саратон ва тери хасталиклари сони тобора ошиб бораётганлигидан қилинган шикоятларни бот-бот эшитамиз. Бундан ташқари турли нуқсонлар билан туғилаётган гўдаклар сони ҳам ифлосланган атроф муҳит билан боғлиқлигини мутахассислар аллақачон исботлашган. Аммо еяётган овқатимиз, ичаётган сувимиз, мева-чева сабзавотлар – бари ана шу экологик ифлосланишлар сабаб фойдали озуқага эмас, заҳарга айланаётганини, ҳаттоки нафас олаётган ҳавомиз ҳам оғуга тўла эканлигини тушунгимиз, эшитгимиз келмайди.
Экологиянинг ифлосланиши сабаб ўлимга юз тутганлар сони ОИТС, безгак, сил қурбонларидан 3 баробар кўп бўлмоқда. Урушда ҳалок бўлганлар эса экологик муаммо боис вафот этганлардан 15 марта кам экан. Ҳатто Ер юзини титратган коронавирус балоси ҳам экологик муаммолар олдида ҳолва. Ифлосланган атроф муҳит киши билмас ҳолда зарарини одамларнинг соғлиғи орқали намоён қилмоқда.
The Lancet Planetary Health журналида эълон қилинган глобал ўлим ва атроф муҳитнинг ифлосланишига оид тадқиқотга кўра, ҳар йили 9 миллионга яқин одам ҳаво, тупроқ ва сув ифлосланишидан нобуд бўлади.
Тадқиқотчилар ифлосланишни касаллик ва эрта ўлим бўйича дунёдаги энг катта экологик хавф омили деб аташмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёда ҳар олтинчи ўлимга ана шу нохуш экологик ҳолат сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, атроф муҳит ифлосланишининг турли шакллари туфайли 2015 йилда жаҳон иқтисодиёти 4,6 триллион доллар йўқотди. Бу эса жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 6,2 фоизини ташкил қилади.
Олимларнинг ёзишича, қашшоқлик билан боғлиқ уй хўжаликларининг ифлосланишидан ўлим ҳолатлари камайганига қарамай, атмосфера деградацияси ва қўрғошин каби заҳарли кимёвий моддалардан ифлосланишдан ўлим ҳолатлари сезиларли даражада ошган.
Мутахассислар маълумотига кўра, ҳаво ифлосланиши ҳар йили 6,5 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлади, қўрғошин ва бошқа кимёвий моддалар эса ҳар йили 1,8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлади.
Бу кўрсаткич 2015 йилдан буён 7 фоизга, 2000 йилдан буён эса 66 фоиздан кўпроққа ўсган.
Бу биринчи навбатда, назоратсиз саноатлаштириш ва урбанизация оқибатлари билан боғлиқ. Тадқиқотчилар, шунингдек, аҳоли сонининг кўпайиши, қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ишлатилиши ва «кимёвий моддалар бўйича тегишли миллий ва халқаро сиёсат»нинг йўқлиги атроф муҳит ифлосланишидан ўлим ҳолатлари ўсишига олиб келаётганини айтишмоқда. Тадқиқотда қайд этилишича, ифлосланиш билан боғлиқ қурбонларнинг катта қисми – 90 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади.
«Атроф муҳитнинг ифлосланиши инсон ва сайёралар саломатлигига экзистенциал таҳдид бўлиб, замонавий жамият барқарорлигига таҳдид келтириб чиқаради», деб хулоса қилади олимлар. «Биз қозонда ўтириб, аста-секин ёниб кетяпмиз», деб ёзган тадқиқот ҳаммуаллифи ва глобал Pure Earth нотижорат ташкилоти раҳбари Ричард Фуллер.
Ўз таҳлилларида олимлар маиший чиқиндилар ёки канализация каби анъанавий ифлослантирувчи жиҳатни замонавий саноат ифлосланишидан ажратиб олди. Тадқиқотда айтилишича, анъанавий ифлослантирувчи моддалардан ўлим дунё бўйлаб камайиб бораётган бўлса-да, улар Африкада асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Жумладан, Чад, Марказий Африка Республикаси ва Нигерда кўпчилик одамлар сув ва тупроқ ифлосланишидан нобуд бўлади. Эфиопия ва Нигерияда 2000 йилдан 2019 йилгача бу ўлим даражаси учдан бир қисмга камайди.
Тадқиқот муаллифлари атроф муҳитнинг ифлосланишидан ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича саккизта тавсияни илгари сурди, бунда мониторингни яхшилаш, ҳисоботларни такомиллаштириш ҳамда саноат ва автомобиль транспортини давлат томонидан қаттиқроқ тартибга солиш зарурлиги таъкидланди. «Биз бу муаммоларнинг ҳар бирини қандай ҳал қилишни биламиз. Фақат сиёсий ирода етишмаяпти», деб ёзади Фуллер.
Қолаверса, биохилма-хилликнинг камайиб бориши ҳам инсонлар саломатлигига жиддий путур етказади. Чунки табиий маҳсулотлар тиббий дори-дармонлар ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди. Афсуски аниқланишича ҳозирги кунда дори-дармонлар олишда фаол ишлатиладиган 15 минг ўсимлик тури йўқолиб кетиш хавфи остида турибди. Ер юзи эса ҳар икки йилда инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда ўта муҳим бўлган дори воситасини йўқотмоқда.
Саида Рустам қизи
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил