Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Сунъий» гўшт истеъмоли ўрмонлар кесилиш даражасини икки баравар камайтирадими?

Глобал миқёсда озиқ-овқатга бўлган юқори талаб ўрмонлар кесилиши ва биологик хилма-хиллик йўқолишига улкан «ҳисса» қўшаётгани сир эмас.

«Сунъий» гўшт истеъмоли  ўрмонлар кесилиш даражасини икки баравар камайтирадими?

Озиқ-овқат тизимининг барча фаолияти, жумладан, деҳқончилик, чорвачилик ва балиқ етиштириш, қайта ишлаш ва таъминот занжирида ердан фойдаланиш умумий иссиқхона газлари эмиссиясининг тахминан 37 фоизини ташкил қилади. Ушбу чиқиндиларнинг ярмидан кўпи озиқ-овқат ва чорва учун озуқа ишлаб чиқаришга тўғри келади.

Қорамол, қўй, эчкидан гўшт ишлаб чиқариш жуда кўп иссиқхона газларини талаб қиладиган жараёндир. Шу сабабли ҳозирда дунё миқёсида ҳайвон гўштини истеъмол қилишни камайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг атроф муҳитга таъсирини пасайтириш учун турли хил гўшт вариантлари ўрганилмоқда. Масалан, соя ёки нўхат каби ўсимликдан фойдаланган ҳолда гўштнинг ўрнини босувчи моддаларни истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек, ҳайвон ҳужайраларининг кичик намунаси асосида лабораторияда етиштирилган гўшт варианти ҳам мавжуд. Иккаласи ҳам анъанавий гўштга қараганда сезиларли даражада камроқ иссиқхона газлари чиқаради ва камроқ сув сарфлайди. Бироқ, истеъмолчиларнинг эътиборида бўлиши керак бўлган яна бир гўшт алтернативи мавжуд: ферментациядан олинган микробиал оқсил.

 

Алтернатив оқсилнинг ҳаётийлиги

Микробиал оқсил замбуруғлар, бактериялар ёки сув ўтлари каби микроорганизмлардан олинган оқсилга ўхшайди. Протеинларни гўшт алтернативига айлантириш учун биореакторларда (ферментация идишининг бир тури) хом ашё сифатида шакардан фойдаланган ҳолда етиштириш керак бўлади.

«Мақсадли организм муваффақиятли ўстирилгандан сўнг, биомасса деб аталадиган ҳосил олинади, – дейди АҚШнинг Массачусетс штати Амҳерст университети озиқ-овқат фанлари кафедраси доценти Лутз Гроссманн. – Ушбу биомасса кейинчалик турли хил озиқ-овқатларга айлантирилиши ёки оқсилларни ажратиб олиб, озиқ-овқат таркибий қисми сифатида ишлатилиши мумкин».

Муқобил гўшт ишлаб чиқаришда микробиал оқсил ҳайвон ёки ўсимлик оқсилига нисбатан устунликка эга бўлиши мумкин, чунки у иқлим ёки мавсумга боғлиқ эмас, яъни ерда етиштирилмаслиги сабабли қурғоқчилик ёки сув тошқини унинг ишлаб чиқаришини чекламайди.

Олимнинг фикрича, бундай организмларни озиқ-овқат манбаи сифатида ишлатишнинг афзаллиги шундаки, биз уларни қишлоқ хўжалиги ерлари билан рақобатлашмайдиган жойларда назорат остида етиштиришимиз мумкин. Бундан ташқари, бу микроорганизмларни етиштириш одатда пестицидларни талаб қилмайди ва улар таркибида юқори миқдорда протеин мавжуд.

Микробиал оқсилни биринчи тўлиқ миқёсда ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш 1970 йилларда ҳайвон озуқаси билан содир бўлган. Ферментация технологиясининг етарлича ривожланмаган ҳолати, мик­робиал оқсил ишлаб чиқаришнинг юқори нархи ва арзонроқ алтернативалар билан рақобат дастлаб микробиал протеин маҳсулотларининг ривожланишига тўсқинлик қилган. Аммо сўнгги йилларда бу йўналиш аста-секин кучайиб бормоқда.

 

Атроф муҳитга фойдаси қандай?

Nature журналида эълон қилинган ва яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, 2050 йилга келиб аҳоли жон бошига ҳайвон гўшти истеъмолининг 20 фоизи микробиал оқсил билан алмаштирилса, йиллик ўрмонларни кесиш даражаси тенг ярмига қисқариши мумкин.

«CО2 эмиссияси ҳам ҳудди шунчага қисқаради, – дейди тадқиқот муаллифи ва Потсдам Иқлим таъсирини ўрганиш институтининг катта олими Флориан Ҳумпенодер. – Боиси чорвани боқиш учун яйловлар, уларга озуқа етиштириш учун экин майдонлари керак ва бу ўрмонларнинг кесилишига, биологик хилма-хилликнинг йўқолишига олиб келади. Бугунги кунда жаҳон қишлоқ хўжалиги ерларининг қарийб 80 фоизи, жумладан, экин майдонлари ва яйловлар чорва молларини боқиш учун фойдаланилади.

Микробиал оқсил ишлаб чиқаришни чорва боқиш билан солиштирганда  ердан фойдаланиш сезиларли даражада паст бўлади, бироқ унинг энергия сарфи деярли мол гўшти ишлаб чиқаришга тенг. Микробиал гўшт ишлаб чиқаришнинг бутун жараёни – электр энергиясини ишлаб чиқариш, микробиал етиштириш, биореакторни аралаштириш ва совутиш, шунингдек, биомасса ва оқсилларни қуйи оқимда қайта ишлаш кабилар учун энергия талаб қилади. Агар етиштириш жараёни барқарорликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлса, микробиал оқсил камроқ иссиқхона газлари эмиссиясига ҳисса қўшиши мумкин.

«Агар бизнинг озиқ-овқат тизимларимиз микробиал оқсилларни ёки бошқа биотехнологияга асосланган алтернативаларни ишлаб чиқаришни кўпайтирса (албатта истеъмолчиларнинг талаби асосида), электр энергиясини ишлаб чиқариш кенг миқёсда карбонсизланиши керак», дейди олим Ҳумпенодер. Унинг сўзларига кўра, микроб оқсилини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбаларини ҳисобга олиш лозим. Акс ҳолда, гўштнинг микроб оқсили билан алмаштирилиши иссиқхона газлари эмиссиясининг камайишига, аксинча энергия билан боғлиқ эмиссиянинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

 

Муқобил гўшт мазали ва фойдалими?

Тадқиқотчиларнинг фикрича, одамлар гўштнинг муқобил вариантларини синаб кўришга ва ўз таомномасига киритишга тайёр бўлсалар ҳам, маҳсулот хилма-хиллиги ҳали мавжуд эмас. Халқаро озиқ-овқат маълумотлари кенгашининг 2021 йилдаги сўрови шуни кўрсатдики, америкаликларнинг 65 фоизи ўтган йили ўсимликка асосланган гўштни муқобил истеъмол қилган. Бироқ, кўпчилик уларни синаб кўришни истамайди, чунки улар ҳайвонларнинг гўшти каби мазали бўлмаслиги мумкинлигидан қўрқишади. Баъзи одамлар ўсимлик муқобили соғлиқ учун хавфли деб ўйлашади.

Аслида эса микробиал оқсил чинакамига оқсилга бой бўлиб, у инсон овқатланишдан олиши керак бўлган барча муҳим аминокислоталарни ўз ичига олади. У соғлиқ учун фойдали бўлиши мумкин, чунки унда камроқ толалар, камроқ тўйинган ёғлар ва камроқ туз каби соғлом ингредиентлар билан тузилади. Қолаверса, уни муҳим витаминлар ва минераллар билан бемалол бойитиш мумкин. Изланишлар ва тадқиқотлар келгусида бозорларга янада кўпроқ таъмга эга бўлган бундай маҳсулотларни учрашини кўрсатмоқда.

 

Интернет манбалари асосида

Ноилахон АҲАДОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар