Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил«Оила», «табиат», «она табиатни асраш», «ҳайвонларни муҳофаза қилиш» каби жумлаларни қандай тушунасиз? Бу сўзларни эшитганда кўз олдингизга нималар келади? Сизнингча атроф муҳитни қандай қилиб асраш мумкин?
Бугун бу каби саволларга ўқувчилар, ёшлар муносабати ўрганилмоқда. Уларнинг тушунчалари, берадиган жавоблари келажагимиз, экоолам келажаги учун ҳам муҳимдир. Шу боисдан бугун экофаоллар, Экопартия мутасаддилари, экологлар айнан ёшлар билан ишламоқда, суҳбатлар ўтказиб, уларнинг бу борадаги билимларини бойитишига кўмаклашмоқда.
Бухоро вилояти Пешкў туманида ҳам ана шу мақсадда таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳамкорлик асосида партия ташкилоти ходимлари мактабларга бориб, турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб елмоқда. Сўнгги қўнғироқ арафасида тумандаги 18-умумий ўрта таълим мактабида «Оила ва табиат» мавзусига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати ҳам шу каби ҳамкорликда қилинаётган ишлардан биридир.
Тадбирда табиатсевар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Мутасаддилар суҳбат чоғида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга, уларнинг табиат ҳақидаги билимларини баҳоладилар. Яъни ўқувчиларга юқорида тилга олинган тушунчалар бўйича, табиат, ҳайвонот дунёсига қизиқишлари ҳақида гапириб беришди. Ўзаро суҳбат давомида ҳам таълим, ҳам тарбия уйғунликда, кўтаринки руҳ билан олиб борилди, шу билан бирга болаларда экологик маданиятни шакллантиришга оз бўлсада ҳисса қўшилди. Тадбир сўнгида эса ўқувчиларга партия ташкилоти томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон ЭП
Бухоро вилояти партия
ташкилоти матбуот хизмати
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил