Етти кун      Бош саҳифа

Ёшлар – тамаки чекишга қарши

Жорий йилнинг 30 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳамкорлигида 31 май – Халқаро чекишга қарши курашиш кунига бағишлаб «Биз ёшлар – тамаки чекишга қаршимиз» мавзуси­да давра суҳбати ташкил этилди.

Ёшлар – тамаки  чекишга  қарши

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида бўлиб ўтган тадбирда Экологик партиядан сайланган депутатлар, Тошкент шаҳар партия ташкилоти ходимлари, туман партия ташкилоти раислари, Ёшлар парламенти аъзолари, университет талабалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Мақсад ёшлар эътиборини никотинга қарамлик ва чекишни йўқ қилиш муаммосига қаратиш ҳамда экологик маданиятни шакл­лантиришдир.

Бугунги замонавий ҳаёт тарзида чекиш кўпгина сурункали касалликларни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи, ногиронликни ва ўлимнинг кўпайишига сабаб бўлувчи хавфли омилларнинг асосийларидан биридир. Жамиятнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий вазифаларидан бири – чекмайдиганларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, яъни ижтимоий аҳамиятга эга жой, объект ва транспорт воситаларида чекишни тақиқлаш, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан чекиш энг кўп касалликлар келтириб чиқарувчи омиллардан бири экани алоҳида қайд этилган. Аммо одамларнинг бу зарарли иллатга боғланиб қолгани, унинг камайиши ўрнига чекувчилар сонининг ортиб бораётгани ҳар биримизни ташвишга солади. Ёшлар, аёллар ва ўсмирларнинг миллий қадрият, анъана ва одоб қоидаларига зид бўлган бундай зарарли иллат домига илинаётгани масаланинг нақадар долзарб эканини кўрсатади.

Мутахассислар фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда, аввало, тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур.

Бу иллатнинг илдизини тезроқ қирқиш учун кўнгилочар жойларда чилим чекиш билан боғлиқ хизматлар турларини кўриб чиқиш, уларни қонун билан тақиқлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, бугун чекишнинг замонавий турларини ҳаётида қўллаб кўришни хоҳлаётган ёшларни хорижий тилларни пухта ўрганиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, илм-фанга янгилик киритиш ва янгича яшашнинг замонавий шаклларини ўзлаштиришга йўналтириш катта авлод вакилларининг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Давра суҳбатида ТошДТУ проректори Мурод Атамуратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Носиржон Аминов, Равшан Бегматов, Мухтор Ҳожиматов, Муқаддас Тиркашева, шунингдек, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Умида Камилова ҳамда Экопартия Тошкент шаҳар Кенгаши раи­си Севара Файзиева талабаларга айнан ёшлар ўртасида чекишга қарши курашиш, атроф муҳитни асраб-авайлаш, инсониятни ва экологияни ҳимоя қилиш бўйича гапириб бердилар.

Шунингдек, тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар парламенти аъзоси, Экопартия Тошкент шаҳар партия ташкилоти Ёшлар қаноти етакчиси Зилола Зокированинг ташаббуси билан университет талабалари орасида «Чекишга қаршимиз» шиори остида расм чизиш бўйича кўрик-танлов ташкил этилди. Тадбир якунида университетнинг бир гуруҳ талаба ёшлари Экопартия аъзолигига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар