Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилБолалик инсон умрининг энг беғубор, самимиятга, нурга йўғрилган фаслидир. Болалар кулгиси, шодон чеҳраси олдида инсоннинг барча ғам-қайғуси унутилади. Ёзнинг илк куни эса «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида дунё миқёсида кенг нишонланади. Албатта, юртимизда ҳам болажонларга аталган ушбу сана ҳеч қачон эътибордан қолмайди.
Қоракўз фарзандларимиз учун Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Муҳаммадали Маҳмудов ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Экологик партияси Ёзёвон ва Фарғона шаҳар кенгашлари, партиянинг «Ёшлар қаноти» ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги вилоят Ўлкашунослик музейида «Онажон табиат бағрида шодмиз!», «Болаларга беринг дунёни!» шиорлари остида байрам дастури ташкил этилди.
Тадбир давомида «Табиат менинг нигоҳимда», «Болалик – беғуборлик» «Ватан – муқаддас» каби ғоялар остида ёш иқтидорли мусаввирларнинг расмлар танлови ташкил этилди. Байрам тадбири давомида ташкил этилган турли қизиқарли ўйинлар, саҳна кўринишлари нафақат болажонлар, балки уларнинг ота-оналарини ҳам бениҳоя шод қилди. Тадбир давомида ижро этилган гўзал куй ва қўшиқлар байрамга янада файз берди.
Байрам тадбирида Фарғона шаҳридаги 2, 10, 3-умумтаълим мактаби ўқувчиларнинг фаол иштирокини алоҳида эътироф этиш лозим. Шунингдек, Фарғона политехника институти қошидаги академик лицей ўқувчилари байрам дастуридаги чиқишлари билан анжуман меҳмонларига чексиз қувонч улашди.
Байрам давомида вилоят Ўлкашунослик музейига болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун бепул саёҳат ташкил этилди.
Болажонлар музейдаги экспонатларни томоша қилиб, табиатни ҳимоя қилиш, унга меҳрли бўлиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини кўз қорачиғидек асраш кераклиги ҳақида тушунчаларга эга бўлишди.
Бундай тадбирларнинг болажонлар иштирокида нишонланиши уларнинг кенг дунёқарашга эга бўлишларида, атроф билан ўзаро ҳурматда муносабат ўрнатишларида муҳим роль ўйнайди.
Фарғона вилоят партия
ташкилоти матбуот хизмати
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил