Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДепутатлар мазкур меъёр белгиланаётган қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар
Мамлакатимизда дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинганига қарамасдан аёвсиз ва сабабсиз кесиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Қолаверса, жорий қилинган жарима ва жазо чоралари ҳам кутилган самарани бермаяпти. Кунда-кунора юртимизнинг қай бир ҳудудидан катта-катта, азим дарахтларнинг умрига зомин бўлингани ҳақидаги хабарларни эшитиб қоляпмиз. Аммо эндиликда бундай қилмиш учун жазо ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлади. Қонунчиликда бирор бир дарахтни ноқонуний кесганлик учун жазо чораларини кескин кучайтириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқиши муҳокама этилди.
Қонун лойиҳаси билан дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтқазганлик учун жавобгарликни кучайтириш белгиланмоқда.
Бундан ташқари қонун лойиҳасида дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун ҳам жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Хусусан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (амалда 5-10 баравар), мансабдорлар учун 20 бараваригача (амалда 10-15 баравар) миқдорда жарима солиш белгиланиши назарда тутилган.
Агар дарахт кесиш ҳаракати фуқаро ёки мансабдорлар томонидан бир йил давомида такрор содир этилса, жарималар янада оширилади. Ҳатто уларга 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши белгиланмоқда.
Муҳокамалар жараёнида фракция аъзолари партия дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирди ва уни қўллаб-қувватлади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил