Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилШу муносабат билан пойтахтимизда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва Ислом тараққиёт банки томонидан Оролбўйи минтақасидаги инфратузилмани ривожлантириш ва асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга доир янги қўшма лойиҳани ишга тушириш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Унда сўз олган иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Адиз Бобоев, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ва бошқалар ушбу лойиҳанинг аҳамиятига эътибор қаратди.
Эришилган келишувга кўра, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасининг 338 миллион долларлик лойиҳаси доирасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларининг қишлоқ жойларида инфратузилма ривожлантирилади. 2022 йилдан жойларга чиқиб, аҳолининг яшаш тарзи ўрганилиб, таклифлари асосида манзилли дастурлар шакллантирилади.
Мазкур лойиҳа БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда Ислом тараққиёт банкининг молиявий кўмагида амалга оширилади. У Оролбўйи ҳудудига кирувчи вилоятларни қамраб олади.
– БМТТДнинг ушбу лойиҳаси Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштириладиган Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳасининг бир қисмидир, – деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска. – Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилди. Янги лойиҳанинг мақсади мақбул яшил ва энергия тежамкор ҳамда рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда маҳаллий ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар имкониятини кенгайтиришдан иборат. Хусусан, лойиҳа мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари ва талабларини аниқлаш, шунингдек, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятини кучайтириш режалаштирилган. Бу лойиҳа Оролбўйи аҳолисининг турмуш фаолиятини яхшилаш, қишлоқ аҳолиси учун ресурслар ва хизматлардан муносиб фойдаланишни таъминлашга қаратилган аниқ ечимларни амалга ошириш борасида ҳукумат, Ислом тараққиёт банки ва БМТТД саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун ажойиб имконият бўлади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида иқтисодий, операцион ва экологияга оид муҳандислик лойиҳалари, рақамлаштириш, инновацион IT-ечимлари каби бир қатор чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади.
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил