Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Киши бошига 56 граммдан ёки боланинг бегонаси бўлмайди

Газетамизнинг шу йил 2 июнь, 21-сонида «Ҳимояга олинмаган болалик» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Киши бошига  56 граммдан  ёки боланинг бегонаси  бўлмайди

Унда бугунги кунда болалар таълим-тарбияси, уларга кўрсатилаётган муносабатларда йўл қўйилаётган ва эътибор берилиши муҳим бўлган баъзи ҳолатлар таҳлилга тортилган эди. Аслида болаларга мурувват кўрсатиш умуминсоний фазилат ҳисобланади. Халқимиз тарихдаги энг оғир ва синовли кунларда ҳам болаларга кўрсатиладиган меҳр-мурувватни бир он бўлса-да канда қилишмаган.

Биз ҳозир техника-технологиялар юқори даражада ривожланган бир даврда яшаяпмиз. Ҳозирги кунда юртимизда аёллар учун барча шароитлар яратилган. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги мавқеини ошириш учун барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Шундай шароитлар бор замонда ҳам айрим аёлларимиз ўз фарзандларига беэътибор бўлиб, ўзлари дунёга келтирган фарзандларини болалар уйларига ташлаб кетиш ёки бўлмаса чет элларга кетиб қаровсиз қолдириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундан саксон йил олдин – яъни 1941 йил охирларида ўзбек аёли нафақат ўз фарзандларини, балки ўзга миллат фарзандларини ҳам инсонийлик, болажонлик, меҳрибонлик каби фазилатларни намоён этган ҳолда ўз бағрига олган. Ўзи емай едириб, бир бурда нонни болаларга берган, бағрикенглик қилган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашистлар томонидан эгалланган собиқ иттифоқнинг ғарбий ҳудудларидан Ўзбекистонга эвакуация қилинган фуқаролар, ота-онасиз қолган болаларни жойлаштириш масаласи бутун бир халқни ўйлантириб қўйди. Ҳамма нарса фронт учун сафарбар қилинаётган оғир бир пайтда эвакуация қилинганларни кутиб олиш ва жойлаштириш масаласи ўзбек халқининг матонатини, фидойилигини янада яққолроқ кўрсатган жараён сифатида намоён бўлди. Шу мудҳиш йилларда минглаб эвакуация қилинган фуқаролар ҳамда етим болалар илиқлик ва ғамхўрлик билан кутиб олинди.

Эвакуация қилинганларнинг асосий қисми Украина, Беларусь, Молдавия ва Польшадан эди. Эвакуация қилинган аҳолини кўчириб келтириш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилиб, келганларни жойлашиши учун квартиралар таъмирланди. Эвакуация қилинган болаларга алоҳида эътибор берилди. 1942 йил 2 январда Тошкент хотин-қизлари Ўзбекистоннинг барча аёлларига мурожаат қилиб, эвакуация қилинган болаларни асраб-авайлашни сўради. Аёллар ўз мурожаатларида «Рус, украин, беларусь халқлари олдидаги биродарлик бурчимизни бажарайлик, болалар бизнинг келажагимиз, қувончимиз», – дея чақириқлар билан чиқди.

Бу мурожаатни халқимиз илиқ кутиб олди. Эвакуация қилинган болалар 1941 йил охирларида кела бошлади. Ҳудудларда эвакуация қилинган етим болаларни жойлаштириш ва ўқитиш бўйича комиссия тузилди. Ҳайъатнинг дастлабки вазифаси эвакуация қилинган болаларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш эди.

Ўшанда эвакуация қилинган болаларни ҳамда болалар уйларини озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлаб туриш мақсадида бир қанча қарорлар қабул қилинган эди. Жумладан, 1942 йил февралда чиққан қарор асосида ҳар бир болага кунига қуйидаги миқдорда озиқ-овқат маҳсулоти ажратиш кўрсатиб ўтилган эди: нон, макарон ва ёрмадан тайёрланган овқат – 420 гр., балиқ – 56 гр., кондитер маҳсулоти – 15 гр., ёғ – 32 гр., шакар – 20 гр.

Меҳрибонлик уйларини гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар бир болалар уйлари қошида хотин-қизлардан иборат хизматчилар ва тарбияланувчилар кучи билан ишланадиган ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш каби тадбирлар белгиланган. Ҳар бир меҳрибонлик уйи таъминоти учун ҳосилдор мевали боғларни бириктириш ва ғалла экинлари экиш ишлари ташкил этилган.

Маълумки, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга Польшадан ҳам меҳрибонлик уйлари эвакуация қилинган. Улардан бири Хоразм вилояти Хонқа туманида жойлашган болалар уйи бўлиб, 110 нафар болага мўлжалланган мазкур болалар уйида барча шароитлар яратилган эди. Болаларга ёрдам бериш учун маб­лағ йиғиш кампанияси кенг қамровли ишларни олиб борган. Колхоз, муассаса, корхона ва ташкилотлар меҳрибонлик уйларига ҳомийлик қилишган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон бўйлаб, етимларни асраб олиш кенг тус олди. 1943 йил охирига келиб, биргина Хоразм вилоятида жами 450 нафар ота-онасиз қолган болалар аниқланган. Улардан 281 нафари меҳрибонлик уйларига, 20 нафари ҳомийликка, 28 нафари фарзандликка, 5 нафари васийликка топширилиб, 13 нафари колхоз ва машина-трактор станциясида ишлаб чиқаришга ишга жойлаштирилган.

Ўзбекистонга келтирилган болалар уруш тугагандан кейин ҳам ўз туғилиб ўсган жойларига қайтиб кета олмас эди. Сабаби, кўпчилигининг ота-онаси ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганди. Шунинг учун халқимиз урушдан сўнг ҳам болаларни ташлаб қўймади.

Уларнинг кўпчилиги шу заминни Ватан, ўзбекларни ота-она, оға-ини, опа-сингил  тутиб, яшаб қолишди.

Шу пайтларда Полшадан эвакуация қилинганлардан Мария Шведа оиласи билан бирга 1941 йилнинг кузида Хонқа туманидаги «Қизил юлдуз» хўжалигига кўчирилган. Отаси Михаил ва акаси Людовик ўша даврда тузилган Костюшко дивизиясига кўнгилли бўлиб жўнаганидан кейин Мария опаси Хелена билан Хонқа болалар уйига топширилган. Уруш тугаш арафасида Хонқа болалар уйи тугатилиб, ундаги болалар бошқа шаҳарларга жўнатилди. Жумладан, Мария ва Хелена Душанбе шаҳрига кетади. 1946 йилда улар ўз она шаҳарларига қайтариб юборилди.

Польшадан эвакуация қилинган Ядвига Бечевская (ҳозирги исм-фамилияси Розия Алиева) Шовот туманидаги интернатда тарбияланди. Тарбиячилари Ядвигани балоғатга етгач, Шовот тумани «Москва» хўжалиги фуқароси Али Асқаровга турмушга беришади. Ядвига ўзига Ўзбекистон фуқаролигини олиб, шу ерда яшаб фарзандли, невара-чеварали бўлади.

Хивада раҳбар-ходимлардан бири бўлган Норжоной Абдусаломова ҳам бошқа аёллар сингари 1941 йилнинг охирида эвакуация қилинган бир қизни асраб олади ва унга Раъно деб исм қўяди. Н.Абдусаломова бу қизни ўз фарзандидай катта қилади.

Бу каби мисоллар жуда кўп. Халқимиз, айниқса, меҳрибон оналар ҳеч бир фарзандга, унинг миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши ва бошқа тафовутларидан қатъи назар, ҳеч қачон бегона деб қарашмаган. Ҳамиша ўз фарзандлари қаторида кўриб, меҳр-эътибор кўрсатган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек хотин-қизлари оғир шароитларда бўлса ҳам эвакуация қилинган аҳолини қабул қилиб бағрикенглик, болажонлик фазилатларини кўрсатди. Шундай қийин кунларда юрт тинчлиги учун фронтга кетган эрлари, фарзандлари ва барча жангчилар учун қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида, саноатда тинимсиз меҳнат қилиши билан биргаликда кўчириб келтирилган болаларга оналик ҳам қилишган. Бева қолсалар-да садоқатда собит бўлишган. Иссик уйларини, бир бурда нонларини кўчириб келтирилган аҳоли билан бўлишишган. Етим болаларга меҳр-шафқат кўрсатишган. Энг асосийси, ўзининг фарзанди қорнини тўйдиришга бир бурда нон топиш муаммо бўлиб турган даврда меҳр ва ҳимояга муҳтож болаларга мурувват кўрсатиб, бошини силашган.

Тарихнинг синовли кунларидан келтирилган бу далилларнинг барчаси болаларга етарлича эътибор қаратиш учун ҳеч қандай шароит баҳона бўлолмаслигини бизга такрор-такрор эслатиб туради.

 

Феруза ЖУМАНИЁЗОВА,

Хоразм Маъмун академияси

илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар