Бухоро вилояти Вобкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг қайта таъмирдан чиқарилган стадиони фойдаланишга топширилди.
Беш минг томошабинга мўлжалланган стадионга замонавий ўриндиқлар, тунги ёритгичлар ўрнатилиб, атрофидаги югуриш йўлаклари янгиланди.
Мустақиллик байрами арафасида Олот туманидаги 7, Бухоро туманидаги 8, Бухоро шаҳридаги 37-умумтаълим мактабларида ҳам янги спорт заллари фойдаланишга топширилди. Уларнинг ҳар бири 18 турдаги спорт жиҳозлари билан таъминланди.
Боёвут тумани марказидаги эски стадион реконструкция қилиниб, футбол, баскетбол, волейбол, гандбол майдончалари, югуриш йўлаклари, минг томошабинга мўлжалланган трибуна, мураббийлар, ҳакамлар хоналари, кичик тренажёр зали барча жиҳозлар билан таъминланди. Стадион Боёвут туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил