Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилИжтимоий тармоқлар орқали Боғот тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидаги 7-сон оилавий поликлиника олдидаги кўп йиллик манзарали дарахтларнинг кесилиши масаласи бўйича фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаат юзасидан Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Боғот тумани бўлими томонидан Деҳқонобод маҳалласида ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганиш давомида шу маҳаллада яшовчи фуқаро М.Х. томонидан 7-сон оилавий поликлиника олдидаги биологик соғлом бўлган ҳар хил катталикдаги жами 8 туп қайрағоч (гужум) дарахтини тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан чопиб олганлик ҳолати аниқланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, дарахтларни кесишга мораторий чекланмаган муддатга эълон қилинган ва тегишли ташкилотлар рухсатисиз бирор ўсимлик, айниқса дарахтга зиён етказиш қатъиян ман этилган.
Шунга қарамай фуқаро М.Х. Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 21-моддаси ҳамда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 37-моддаси талабларини бузган ҳолда биологик соғлом қайрағочларни кесишга жазм қилган. Афсуски бу дарахтлар ҳали узоқ йиллар шу ердагиларда ўз соя-салқини билан хизмат қилиши, тоза ҳаво улашиши мумкин эди. Аммо бир инсоннинг ўзбошимчалиги, манфаати учун қурбон бўлди.
Қонун барча учун баробар. Бугун дарахтларга ана шундай ўзбилармонлик билан шикаст етказган, уларни кесган инсонлар жаримага тортилиши муқаррар. Шу маънода, ушбу фуқаро қилган иши учун МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан БҲМ 5 баравари миқдорида жарима ҳамда 39 млн. 960 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳудудда қурилиш остига тушган дарахтларни кесиш ва кўчириб ўтказиш учун ҳеч қандай рухсат берилмаган ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан келган аризага рад жавоби берилган.
Ҳозирда ҳудуд вилоят экология бошқармасининг Боғот туман бўлими давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган. Эндиликда бу ерда берухсат бирор дарахтнинг шохига ҳам зарар етмаслиги бўйича қатъий чора кўрилмоқда.
Хоразм вилоят Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил