Етти кун      Бош саҳифа

Арчалар нега қурияпти? Сабаби топилди

Сўнги вақтларда республика бўйлаб турли ҳудудларда арчаларнинг қуриб бораётгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Афсуски ранги сарғайиб, шохлари қуриб бораётган игнабарглилар респуб­ликамизнинг кўплаб ҳудудларида учрамоқда.

Арчалар  нега қурияпти?  Сабаби топилди

Жиззах вилоя­тида ҳам арчаларнинг ана шундай куриб бораётгани кузатилди. Ўрганишлар давомида эса бу ҳолат барча турдаги эмас, айнан «Можжевельник» арчаси билан боғлиқ экани аниқланди.

Хўш бунга сабаб нима? Кўпчилик «янги ниҳол бўлса керак, сувсизликдан қуриган», дея ўйлаши мумкин. Аммо ниҳол танламай, бирдек тарқалаётган бу ҳолатнинг сув билан алоқаси йўқ. Боиси, ҳаттоки кўп йиллик катта дарахтлар ҳам қуриб, хашакдек бўлиб яшиллигини йўқотмоқда. Албатта, арчаларнинг табиатга, экологияга, атмосферага берадиган ёрдами, ижобий томонларининг кўплиги рост. Уларнинг қуриши эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. У ҳолда бунинг олдини олишда қандай чора кўриш лозим? Арчалар қуришининг олдини олиш мумкинми?

Бу саволга Жиззах вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари билан ўтказилган суҳбатда ойдинлик киритилди. Таъкидланишича, ҳудудга гўзал манзара бахш этиб, атмосферани кислород билан тўйинтириб турган ушбу арчалар, манзарали дарахтларга зарар етказувчи арча унсимон қурти бўлиб, шу сабабли вилоятдаги арчалар қуриб қолмоқда экан.

– Арча унсимон қурти биринчи марта 1953 йилда Тожикистонда аниқланган, – дейди Жиззах вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси лабаратория мудири Зафар КАРИМОВ. – Илк бор бу зараркунанда Сурхондарё вилоятида топилган. Яқин 2-3 йил давомида эса бу ҳашарот Жиззах вилоятида ҳам кенг тарқалмоқда. Арча унсимон қурти 2-3 мм. катталикда, номига мос равишда унсимон кукун билан қопланган бўлади. Ҳашарот «Можжевельник» арчаларининг новдалари, баргларига ўрнашиб олиб, дарахт танасидаги суюқлик билан озиқланади. Оқибатда эса арчалар қурий бошлайди.

Кейинги йилларда юртимизнинг барча шаҳар ва туманларига асосан Элдор қарағайи ва Қрим қарағайи каби игнабаргли дарахтлар экилди. Аммо қуриб бораётгани билан бизнинг хавотиримизга сабаб бўлаётган «Можжевельник» арчаси Ўзбекистон ҳудудида энг кўп ўсувчи арча тури ҳисобланади. Арчаларнинг қуришига сабаб бўлаётган унсимон қурт эса дарахт танасидаги суюқлик билан озиқланиб, унинг ўсиши, ривожланиши учун ҳеч нарса қолдирмайди. Шамол эсган вақтда қурт бошқа арчаларга ҳам учиб ўтади ва шу тариқа кўпаяверади. Арчалар эса нобуд бўлаверади.

Бундай ҳолатда арчаларни қандай сақлаб қолиш эса кўпчиликни ўйлантирувчи саволдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, зарарланган арчаларни қуриб қолишдан агротехник, биологик ва кимёвий усуллар орқали сақлаб қолиш мумкин. Аммо қуриган шохларни қирқиб, ёқиб йўқ қилиш зарур.

Агар йўқ қилинмаса, арча унсимон қурти бошқа соғлом шохларга ва дарахтларга ҳам ўтиб, зарар келтиришда давом этаверади.

Май ойида арча унсимон қуртининг личинкалик даври бош­ланиши ҳисобга олинса айни ўша даврда бериладиган кимёвий ишловлар самаралидир. Бу борада вилоятда керакли чоралар кўрилган, кимёвий препаратлар ёрдамида арчаларга ишлов берилган ва бу унсимон қуртнинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилди. Бироқ талафот тўлиқ бартараф этилмади. Зараркунанда сабаб ҳамон қуриган ва қуришда давом этаётган арчалар мавжуд. Бу борада ҳозирда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Бобур МАМАДИЁРОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши

Ёшлар, аёллар ва ОАВ билан ишлаш бўйича бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 84    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар