Иқлим      Бош саҳифа

“Яшил йиллик” умуммиллий тадбири жараёнларида  камчиликлар аниқланди

Инсон организми учун энг қулай муҳит – бу ҳаво ҳароратининг +20 +22 градус, намлигининг 40-60 фоизга тенг бўлиши, шунингдек, атмосфера ҳавосининг ионлар билан бойитилган бўлиши жуда муҳим.

“Яшил йиллик” умуммиллий тадбири жараёнларида  камчиликлар аниқланди

Урбанизация жараёни атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланишига сабаб бўлаётгани мутахассислар томонида мунтазам таъкидланиб келмоқда. Автомашиналардан чиқадиган ифлос газлар, саноат корхоналари чиқиндилари ҳаводаги зарарли чанг миқдорларини ошириб юбормоқда.

Кислородни энг кўп истеъмол қилувчилар ҳам айнан саноат корхоналари ва транспорт воситаларидир. Бу воситалар ҳавонинг оптимал таркибини бузади, ундаги ҳароратнинг кескин ошишига сабаб бўлади.

Ҳавони табиий равишда тозалайдиган ягона восита – бу яшил дарахтзорлардир. Фотосинтез жараёнида бир гектар яшил дарахтзор ажратадиган кислород 200 кишининг бемалол нафас олиши учун етарли бўлади. Шунинг билан бирга, ушбу жараёнда ўсимлик ҳар соатда 8 кг. гача углекислота газини ютади. Бошқача қилиб айтганда, шаҳар ҳавосининг оптимал миқдорда сақланиб туриши учун ҳар бир одам бошига 50 кв.метр яшил дарахтзор бўлиши лозим. 

Шу билан бирга, шаҳарлардаги радиацион ҳароратни пасайтиришда яшил дарахтларнинг аҳамияти катта. Ҳаво намлиги ҳам йилнинг қуруқ фаслида, дарахтлар атрофида очиқ жойдагига нисбатан 4-7 фоизга юқори, намлик яхши бўлган фаслларда эса анча паст, чунки иссиқлик туфайли баргларда транспирация кучаяди, ҳаводаги намлик кўп бўлганда барглар уни ўзлаштиради. 

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил 1 мартдан бошлаб мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланган эди.  Ушбу тадбир ҳам айнан юқоридаги санаб ўтилган инсон соғлиғи учун муҳим бўлган ҳаётий жараёнларда катта аҳамият касб этади. Қолаверса,  яшил майдонларнинг кўпайиши, кенгайиши экологик мувозанатни тиклашда улкан роль ўйнайди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан "Яшил макон"  умуммиллий  лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида дарахт кўчатларини экиш жараёни ва амалга оширилган ишларнинг ҳаққонийлиги ўрганиб чиқилди.

 Тадбир доирасидаги ўрганишлар натижасига кўра жорий йил баҳор мавсуми ҳисоботлари бўйича республика миқёсида жами 129,6 млн дона кўчатлар экилган.

Шу билан бирга тадбирнинг тўлақонли ижросига айрим ҳудудлардаги ҳокимликлар, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари томонидан етарли эътибор қаратилмаганлиги ҳам аниқланди. 

Жумладан, лойиҳа доирасида қуйидаги камчилик ва хатоликлар аниқланган:

- дарахт экиш ишлари тизимли ташкил этилмаган, суғориш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган;

- ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган;

- 3,4 млн дона кўчатлар дарахт ва кўчатлар суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган;

- 2,4 млн дона кўчатлар сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган;

- ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчатлар яроқсиз ерларга экилган бўлиб, 65 минг донасида кўчатлар орасида белгиланган масофа сақланмаган.

Ваҳоланки, Давлатимиз раҳбари томонидан кўчатларни ҳудудий экология хусусиятларидан келиб чиқиб, тўғри ёндашган ҳолда экиш ва бу борада намунавий маҳаллаларни барпо этиш масаласи қатъий белгиланган эди. Аммо шунча тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан юқоридаги камчиликлар ва ниҳолларнинг нобуд бўлганлиги кишини афсуслантиради.

Ўрганишлар натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирликларга аниқланган камчиликларни танқидий муҳокама қилиб, қайд этилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, шу жумладан, кўчатларни парваришлашга жиддий эътибор қаратиш ва масъулларга кескин интизомий чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Ҳисоб палатаси томонидан Экология ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари билан биргаликда экилган кўчатларнинг парвариши устидан ҳам назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Умид қиламизки,  юқоридаги қилинган хатолардан мутасаддилар  тегишли хулоса чиқаришади ва кейинги йиллардаги шундай муҳим лойиҳаларга панжа ортидан қарашмайди.




Ўхшаш мақолалар

Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

🕔15:08, 23.07.2026 ✔2

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

Батафсил
Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

🕔15:06, 23.07.2026 ✔2

Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

Батафсил
«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

🕔15:04, 23.07.2026 ✔2

Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

    Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

    Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

    ✔ 2    🕔 15:08, 23.07.2026
  • Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

    ✔ 2    🕔 15:06, 23.07.2026
  • «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

    «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

    Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

    ✔ 2    🕔 15:04, 23.07.2026
  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 36    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар