Мамлакатимиздаги қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари янги биноларда иш бошлади.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Усмон Исмоиловнинг айтишича, маҳалланинг янги биноси кенг, ёруғ, шинам хоналарга эга бўлди. Замонавий компьютер воситалари, мебель ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бу каби қулайликлар, айниқса, комиссиялар ишини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Нукус шаҳридаги «Бўзовул» ҳамда «Гўнеқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги биноларида мажлислар зали, раис ва котиб, маслаҳатчи ва посбон учун алоҳида хоналар ажратилган. Барчаси замонавий мебель ва ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил