Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Хавфи ошиб бораётган кибержиноятлар Бу борада аниқ ва стратегик чораларни кўриш вақти келмадими?

 Техника ва унинг имкониятлари ҳаётимизга кириб келгандан буён инсонларнинг оғири енгил бўлиб, кўплаб юмушларни бажаришда қўл меҳнатидан воз кечилди.

Хавфи ошиб  бораётган  кибержиноятлар  Бу борада аниқ ва стратегик  чораларни кўриш вақти келмадими?

Узоғи яқин бўлгани ҳам майли, симсиз алоқа ёрдамида дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин янгиликлардан бохабар бўлиш, исталган хабарни исталган одамнинг қўлигача саноқли сонияларда етказиш мумкин ҳозир. Ана шундай қулайлик ва яхшиликлар кўзлаб қилинган, ўйлаб топилган бу техника ютуқлари, афсуски бугун кимларнингдир ғаразли мақсади учун ҳам хизмат қилмоқда.

Сўнгги йилларда кибержиноятлар (интернет орқали қилинган жиноятлар) сони ортиб, ундан жабрланганлар кўпайиб бормоқда. Бу жиноятлар ортидан айниқса ёшларнинг жабр кўриши ёки ёшлар томонидан катталарнинг алданиши ачинарли ҳолатдир. Энг ёмони, ёш, юрт, жинс танламас бу жиноят ортидан жабр кўрганлар, психологик ёрдам олишга мажбур бўлганлар, ҳаттоки ўз жонига қасд қилишгача борганлар юртимизда ҳам топилади. Осон пул топиш илинжида кибержиноятга қўл ураётганлар эса оқибатини ўйлашмайди.

– Ўтган давр мобайнида кибержиноятлар 8,3 бараварга ортди. Айниқса, интернет орқали амалга ошириладиган фирибгарлик 13 баравар, ўғрилик 20 баравар, товламачилик, туҳмат, ҳақорат кабилар 19 бараварга ошгани кузатилди, – дейди Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази раҳбари Беҳзод МАМАЖОНОВ. – Мамлакатимизда энг кўп кузатилаётган ҳолат бу банк пластик карталаридаги маблағларни талон-тарож қилишдир. Бу борада халқимиз орасида қанчалик тушунтириш ишлари олиб борилмасин, роликлар тайёрланиб, телевидение орқали намо­йиш этилмасин, мутахассислар чиқишлар қилмасин, барибир алданиб, маблағидан айрилиб қолаётганлар кўп учрамоқда. Шунингдек, бошқа шахсларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда банклардан микрокредитлар олиш ҳолати ҳам ортган. Билиб билмай берилган шахсий маълумотлар оқибатида бировнинг номига қарз олиш кучайган. Шахсий маълумотларни ошкор қилиш орқали таҳдид қилиш билан пул талаб қилиш жинояти ҳам афсуски кузатилмоқда.

Дарҳақиқат, ёши катта отахон ва онахонлар замонавий техникани у қадар яхши тушунишмайди. Бу эса ғараз ниятли инсонлар учун мўмай ўлжа бўлмоқда. Улар томонидан турли телефон қўнғироқлари амалга оширилиб, картаси блок­ланиши, техник носозлик бўлгани каби баҳоналар билан паролни айтиш сўралиб, содда одамларнинг нафақаси, бир ой ишлаб топган маоши зумда ечиб олинмоқда. Айниқса, чекка ҳудудлардаги содда одамларни алдаш жиноятчилар учун осон кечмоқда.

Яна бир масала уй-жой хариди ва ижарасида, турли маҳсулотлар савдосида онлайн хизматлар, қидирувларнинг амалга оширилиши, олди-сотти қилиниши ҳам фирибгарлар «тегирмонига сув қуймоқда». Кўпчиликнинг пулига куйишига, ҳатто кўчада қолишига ҳам сабаб бўлиб қолди.

– Тошкентдан иш топганимда жуда қувонгандим, шу боис тезроқ ижара уйни ҳал қилишга ошиқдим, – дейди самарқанд­лик Дилноза ТОИРОВА (исм-шарифи ўзгартирилган). – Интернетдан ижарага уй қидирдим ва жуда қулай жойдан квартира чиқди. Тезда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилдим, икки кундан сўнг кўчиб боришимни айтиб, нархини келишдим. Мен билан сўзлашган шахс олдиндан пулнинг ярмини беришимни, йўқса ижара уйни бош­қаси илиб кетиши мумкинлигини айтди. Соддалигим тутиб, айтган пулини онлайн тарзда унинг картасига ўтказиб бердим. Икки кундан сўнг эса у қўнғироқларимга жавоб бермади, бошқа рақамдан қилган қўнғироғимга жавобан шаҳар ташқарисидалигини, калитни шеригидан бериб юборишини айтди. Ўшанда уйнинг аниқ манзилини ҳам айтмаган эди, тахминий берилган манзилга бордим ва куни бўйи кўчада юкларим билан кутдим. Афсуски алданганимни кўнглим сезсада, ишонгим келмасди. Яхшиям дугонам бор экан, мени кўчада қолдирмади, ўз уйига олиб кетди. Тегишли органларга қилган мурожаатим ортидан қарийб бир ой деганда ўша одамни топдим. Билсам 1997 йил туғилган, қамалиб чиққан товламачи йигит экан. Интернетда расми жойланган квартира эса аслида йўқ экан.

Бу биргина мисол эди. Атрофимизда эса яна юзлаб, ҳатто мингаб бундай ҳолатларни учратиш мумкин. Хўш, фуқароларни ана шундай товламачилар тузоғига тушишдан қутқариш учун нима қилиш лозим?

– Бунинг олдини олиш, профилактика қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда, – дейди Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Саидкамол СОДИҚОВ. – Киберхавфсизлик бир ташкилот ёки идора ходимларигагина тегишли масала эмас. Бунда фуқаролар, давлат ва идоралар барчаси бирдек ҳамкорликда ишлаши лозим. Дунё тажрибасидан келиб чиқиб айтиш лозимки, эҳтимолий хавфлардан барвақт огоҳлантириш энг яхши чорадир. Кибержиноятлардан жабрланганлар орасида ўтказилган сўровномада ҳар иккинчи аҳолининг IT соҳасида техник билимга эга эмаслиги жабрланишига сабаб бўлгани маълум бўлди. Аслида 38 фоиз аҳолимиз интернетдан фойдаланувчи ҳисобланиб, уларнинг билим даражаси ва тушунчаси етарли даражада юқори эмас. Бу эса уларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишига олиб келади.

Бунинг олдини олиш мақсадида барча фаол интернет фойдаланувчилари орасида тушунтиришлар амалга оширилиши фойдалидир. Бу борада уч тоифа: 5 ёшдан 18 ёшгача, 19 ёшдан 30 ёшгача ва 31 ёшдан 70 ёшгача аҳоли тоифаларига бўлиб таҳлиллар ўтказилган. Шунда 5-70 ёш оралиғидаги аҳолига 3 қатламда комп­лекс чора-тадбирларни амалга ошириш ИИВ масъуллари томонидан белгилаб олинди. Биринчиси, таълим муассасасида бўлиб, асосан мактаб ўқувчилари ва талабалар орасида, иккинчиси маҳаллаларда маҳалла фуқаролари орасида ва учинчиси вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари орасида амалга оширилади.

Батафсил тўхталадиган бўлсак, масалан таълим муассасаларида уларнинг расмий сайти, кундалик платформаси кабиларга кибержиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича маълумот ва материаллар махсус ажратилган графаларга жойлаб борилади. Шунингдек «тик-токер», блогерлар билан бирга «мен кибержиноятларга қаршиман» хештеги орқали онлайн ва офлайн чиқиш­лар қилинади. Шунингдек, олий ўқув юртларида киберспорт бўйича мусобақалар ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари ҳар чоршанба «cyber day» тренинглари ўтказилиши режалаштирилган. Ёшларни кибержиноятлардан ҳимоялаш мақсадида ҳатто махсус мобиль илова ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларининг катта қисмини ёшлар ташкил қилади. Ёшларнинг соддалиги, қизиққонлиги, ишонувчанлиги сабаб кибержиноятчилар орасида шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб товламачилик қилиш авж олмоқда. Бунга онлайн танишувлар йўл очмоқда.

Афсуски, ёшлар, айниқса қизларнинг бу тузоққа илиниши, сўнг ота-онаси, яқинлари олдида шарманда бўлмаслик, юзи қораланмаслиги учун товламачининг айтган шартига кўниши, айтган пулини беришга мажбур бўлиши ачинарли ҳолдир.

Энг ёмони, улар ўзидаги қўрқувни ҳеч кимга, ҳатто онасига айта олмайди ва психологик тушкунликка тушиб қолади. Бу эса ижтимоий тармоқда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, ҳақорат, ҳаттоки ўз жонига қасд қилиш ҳолатига, яъни кибербуллингга олиб келади. Оқибатда ёш умрлар ҳазон бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Шу боис бугун ота-оналар ҳушёр бўлмоғи, фарзандлари билан дўстона муносабатни сақлаб, сирлаша олмоғи, кези келганда улар ҳимоясига шайланмоғи лозим. Шунингдек, қарияларни, яқинларини ва фарзандларини ана шундай жиноятлардан огоҳ этган инсон ҳам қайсидир маънода кибержиноятга қарши курашган ҳисобланади. Энг муҳими яқинлари хавфсизлигини таъминлашга эришади.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар