Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилФарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг
Қува тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирида ноқонуний тарзда тупроқ қазиб олаётганлар ушланди, дея хабар берди вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати.
Туманнинг «Оққўрғон» МФЙ ҳудудида фуқаро М.К. ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида экин майдони четидаги белгиланмаган жойдан, тегишли рухсатномасиз ноқонуний тарзда тупроқ қазиб олиб, юк автомобилига юклаётган вақтида жойида тўхтатилди.
Аниқланган ҳолат юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси
1- қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил