Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилНавоий вилоятида дарахт кўчатларини суғориш ойлиги бўлиб ўтмоқда. Жумладан, вилоятнинг чўл ҳудуди ҳисобланган Томди туманида жазирама иссиқда дарахт кўчатлари қуриб қолмаслиги учун мунтазам суғориш ишлари олиб борилмоқда.
Мисол учун, «Янги Томди қўрғони» маҳалла ҳудуди учун иккита махсус суғориш автомашиналари ажратилди ва туман Экология бўлими ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида дарахт кўчатлари суғорилмоқда.
Нурота ҳамда Конимех тумани ҳудудларида ҳам Экология бўлимлари ва Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил