Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Репетитор китобни мияга жойлаб қўядими?

Ҳар куни ўқишдан қайтаётиб йўл ёқасидаги дарахтлар танасига «3 ойда рус тилини мукаммал ўрганинг», «6 ойда IELTS», ёки бўлмаса «математика, физика, она-тили, адабиётни нолдан бошлаб тез фурсатда ўргатамиз» деб ёпиштирилган реклама қоғозларига кўзим тушади.

Репетитор китобни мияга  жойлаб қўядими?

Бундай ёлғон чақириқларга ишониб ўтирманг. Буларнинг бари «қулоққа лағмон илиш»дан бошқа ҳеч нарса эмас.

Бугун баъзи «билимли»лар уч-тўртта ўқувчини йиғиб уларга таълим бериш учун «репетитор»лик қилишни замонавий бизнесга айлантиришган. Бундай қила олмаганлари ҳам ҳамкасблари очган ўқув марказларида жавлон уришмоқда. Мактабда ўзлаштирилмаган билимни курсда ўзлаштираман дея борсангиз аввало нархини эшитиб ҳушингиз бошингиздан учади. Имкони борлар пулини тўлаб ўқийди. Имкони йўқлар-чи?..

Биринчидан, ўн бир йил мактабда ўқитувчи сизга бериши керак бўлган билимни «репетитор» 3 ойда ёки 6 ойда қандай қилиб миянгизга жойлаб қўйиши мумкин? Нима, улар билганини мактабдаги ўқитувчи билмайди, дейсизми? Йўқ-да! Мактабда дарс берадиган ўқитувчилар ҳам «репетитор»лардан кўпроқ тажрибага эга бўлса эгаки, зинҳор кам эмас. Бироқ, бугун нега репетиторларга бўлган эҳтиёжимиз ортмоқда? Нега зўр бериб реклама қилинмоқда ва репетиторлик яхшигина бизнес турига айланмоқда?

Авваллари туманимизда битта ёки иккита ўқув маркази бўларди. Барча ёшлар шу ерга боришарди. У ерда малакали, кўпни кўрган, ҳар томонлама етук ўқитувчилар болаларга таълим берарди. Бугун-чи? Бугун, таълим тизимини билган ҳам, билмаган ҳам, етарли тажрибаси бор ҳам, тажрибаси бўлмаган ҳам курс очиб «репетитор»лик қиляпти. Қишлоқда фалон жойдаги фалончининг курсига бораётганларнинг бари олийгоҳга кирибди, деган гап тарқаса бўлди. У рост бўладими ёки ёлғон – фарқи йўқ. Ҳамма боласини ўша «репетитор»га беради.

Тунов куни қишлоққа борсам, амакимнинг болалари ёнимга келиб «ака, мен қишлоғимиздаги Аҳмад акага репетиторга боряпман» дейди. Ўтган йили у тайёрлаган ўқувчиларнинг яримидан кўпи олийгоҳга кирган, ўта билимли инсон деб мақтай кетди. Ҳаммасидан ҳам, китобдаги бор нарсани буклаб миянинг тўрига жойлаб қўярмиш, деган гапига лол қолдим. Ана билим, ана маҳорат!

Шаҳарни-ку қўя турайлик. Ҳар битта туманда, бизнинг қишлоқдаги Адҳам акага ўхшаган бир нечта «билимдон» «репетитор» бўлса кифоя экан-да? А, лаббай. Ўқитувчилар қолган ўқувчиларни бир амаллаб битиртирса бўлди-да… Хусусий ўқув марказлари кўпайгани яхши. Лекин нафси тусаганича нарх қўйиб олишида ҳам меъёр бўлиши керак эмасми?

Авваллари репетитор деган нарсалар умуман бўлмасди. Ҳар бир ўқувчи ўз устида ўзи ишларди. Мустақил изланарди. Шу вақтларда ҳам кўплаб ўқувчилар нафақат юртимиздаги балки хориждаги нуфузли университетлар талабалари бўлишарди. Репетиторлар бўлмаса ҳам мактаблар ўз рейтингини янгиларди.

Бугун ҳам мактаблар ўз рейтингини кўтариш пайида. Қандай бўлмасин энг илғор мактаблар қаторида бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Ўқувчилари дарсга тўлиқ келмай, «репетитор»да тайёргарлик кўрса ҳам мактаби энг юқори рейтингдан пастламаса бўлди. Ростдан ҳам, бугун баъзи бир мактаблар тизимли ишлаш ўрнига «отингни сот, молингни сот, рейтингни кўтар» қабилида иш кўришяпти. Шу ўринда савол туғилади, нега кундан-кунга репетиторларга бўлган эҳтиёжимиз ортмоқда? Нега ўқувчилар мактабдан билим олиш ўрнига уларга юзланмоқда?

Бугун репетитор кўмагида рейтингини яхшилаб турган мактаб эртага кимга суянади? Юзлаб мактабларда анъана тусини олган «репетитор» қўшиғига қачонгача жилпанглаб ўйнаймиз?

Эшитишимга қараганда баъзи бир ўқув даргоҳларида «репетитор»да тайёрланаётган ўқувчиларга баҳо қўйиб бериш мажбурий эмиш. Ҳақиқатдан ҳам шундай, мен ҳам мактабда ўқиб юрган кезларим репетиторга борадиган синфдош­ларимга устозларимиз баҳосини индамай қўйиб беришарди. Бизга алам қиларди. Қийналиб олган баҳомизни улар дарсга келмасдан ҳеч қандай қийинчиликларсиз олишарди.

Ҳали-ҳамон ёдимда, талабчан, қаттиққўл устозимиз бўлар эди. Бир куни мактабимиз директорига, сабоқ бермаган болага баҳо қўймайман, дея қилган ўжарлиги учун мактабдан ҳайдалишига оз қолганди.

Очиғи бу услубнинг таълимда илдиз отгани эса ниҳоятда ачинарлидир. Ҳолатдан хулоса чиқариш эса юқорида турган мутасаддилар виждонига ҳавола. Биз эса эшитганимизни ва гувоҳ бўлганимизни ёздик.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар