Сўнгги вақтларда ҳар бир туп дарахтни асраб-авайлашга, дарахтларга етказилаётган зарарли таъсирларни имкон қадар тезроқ бартараф этишга астойдил ҳаракат қилинмоқда.
Дарахтлар ноқонуний кесилишининг олдини олишда фуқаролар, кўнгиллилар ва мутасаддилар ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилаётир. Натижада кўплаб дарахтлар асраб қолинмоқда.
Афсуски дарахтлар жонига қасд қиладиганларни ҳеч нарса тўхатиб қола олмаяпти. Улар кўп йиллик дарахтларни қуритишнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топишмоқда. Хуфёна тарзда, тунда ўсимлик тагига кислота қуйиб кетиш ана шундай ҳолатлардан биридир.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилотига пойтахтимизнинг Учтепа тумани «Нуробод» маҳалласи 25-мавзе 6-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ҳудудда ўсувчи кўп йиллик дарахтларнинг илдиз қисмига ҳар куни ярим тунда кислота қоришмаси тўкиб кетилаётгани ва бунинг натижасида табиатга зарар етказилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Ушбу мурожаатга асосланиб, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши бош мутахассиси Малика Ҳайдарова, Учтепа туман партия ташкилоти раиси Муҳаммадсолиҳ Муратханов, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Учтепа тумани инспекцияси бошлиғи Азим Исроиловлар биргаликда ишчи гуруҳ ташкил қилишди. Ҳолат зудлик билан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳ аъзолари чиндан ҳам дарахтлар тагига кислота қоришмаси қуйилганини аниқлашди.
Атрофга соя-салқин бериб, сўлим қилаётган бу дарахтларни асраб қолиш учун тезкорлик билан улар остига кислотали қоришма сепилган тупроқ қатламини тозалашди. Шундан сўнг дарахтлар оқлаб чиқилиб, хавф бартараф этилди.
Бундан ташқари кўча юзида видеоназорат камералари кўздан кечирилди ва дарахтлар жонига қасд қилишга уринишлар акс этган кадрлар топилди. Мазкур шахснинг кимлигини аниқлаш мақсадида жиноят-қидирув бўлимига мурожаат қилиниб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан баённома тузилди. Видеотасвирлар тез орада дарахтларни кислота билан ўлдиришга уринадиган «қотил» кимлигини фош этиш ва унга нисбатан тегишли чораларни кўришга ёрдам беради. Энг муҳими эндиликда бу кимсалар дарахтларга зиён етказа олмаслигининг чораси кўрилади.
ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔43
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил