Тадқиқотларга кўра, глобал исишнинг психологик, ижтимоий ва биологик омилларга таъсири туфайли дунёда жиноятчилик даражаси 5 фоизга ошиши мумкин.
Иссиқлик ва унинг таъсири аллақачон ушбу руҳий касалликларга чалинган беморларда депрессия ва турли ташвишларни кучайтирмоқда. Бундан ташқари, Барқарорлик платформасига кўра, олимлар ғайритабиий юқори ҳарорат ва ўз жонига қасд қилиш ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқладилар.
Аделаида университети (Австралия) мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, ўртача ойлик ҳарорат даражаси 1°С га юқорилаши билан руҳий саломатлик билан боғлиқ ўлим 2,2 фоизга ошади.
Юқори ҳаво ҳарорати сурункали руҳий муаммолари бўлмаган одамларга ҳам салбий таъсир этиши мумкин, чунки иссиқлик стресси реакция кўрсатиш вақтини секинлаштириб, ақлий фикрлашни сусайтиради.
Гарвард университетида талабаларнинг иссиқ кунда кондиционерли хонада ишлаган тест синов натижалари, одатий комфорт кунлардаги кондиционерли хонадаги тест натижалардан 13 фоиз пастроқ бўлган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат ва зўравонлик жиноятларининг кўпайиши ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Атроф муҳит ҳароратининг 1-2°C гача кўтарилиши билан тажовузкорликлар (ҳужумлар) сони 3-5 фоизга ошиб кетган.
Кембриж университети олимларининг прогнозларига кўра, 2090 йилга бориб глобал жиноятчилик даражаси фақат иқлим ўзгариши туфайли 5 фоизга ошиши мумкин. Чунки инсонлар унгача тажовузкорликни назорат қилувчи серотонин каби гормонларни кучайтириш орқали инсоннинг юқори ҳароратли стрессларни тез айланиб ўта олишига эришишса керак.
Серотонин гормони – организмнинг турли физиологик параметрларини шакллантириш ва тартибга солишга таъсир кўрсатиб, қон ивиш жараёнларидан аллергия ва яллиғланиш жараёнларида иштирок этишгача, жинсий ва овқатланиш хатти-ҳаракатларини тартибга солишдан тортиб кайфиятни кўтаришгача роль ўйнай оладиган гормон. Умуман олганда, мазкур гормон инсон ҳаётининг умумий сифатини белгилайди ва организмдаги кўплаб функцияларни «бошқаради».
Эркинжон АБДУЛАҲАТОВ,
иқлимшунос олим
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил