Ўзбекистонда ер ости сув сатҳи пасайиб кетаётгани қанчалик ҳақиқат ва бу қандай оқибатларга олиб келади?
Президент Шавкат Мирзиёев қарорига кўра ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича мораторий жорий қилиниши мумкин. Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирча қарор муҳокамага қўйилган. Балки у тасдиқланмас, аммо юртимизнинг катта ҳудудларида суғориш ва ичимлик сув билан боғлиқ муаммолар йилдан-йилга кескинлашиб бораётгани бор гап.
Бунга айрим ҳудудлардаги ер ости сувлари сатҳининг кўп йиллик ўртача меъёрдан 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб, улар ресурсларининг камайиб кетиши сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Сув танқислиги туфайли Ўзбекистонда яқин йилларда мева етиштириш ҳам жиддий қисқариши мумкин.
«Ўзбекистонда артезиан сувларининг захирасидан кўп фойдаланиш катта ташвиш уйғотмоқда, сабаби бунинг оқибатида ичимлик сув танқислиги юзага келиши хавфи мавжуд. Фермерларнинг ўзи қудуқлар оқими пасайиб бораётганини тан олмоқда, яқинда 7 та вилоятда ерости сувлари сатҳи 5 метрга пасайгани ҳақида хабар берилди», – дейди БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги департаменти вакили.
Қудуқ, мотор ва насослар орқали ер ости сувларидан томорқасини суғорадиган аҳоли ва фермерлар, агар қудуқлардан фойдаланиш тўхтатиладиган бўлса, қурғоқчилик даврида экинга бошқа сув манбаси топиш имконсиз эканлигини айтишмоқда.
– Масалан, мен Олтиариқ туманида истиқомат қиламан. Бу туманда, умуман водий вилоятларининг катта қисмида экинлар ва боғу роғлар айнан ер ости сувларини кичик насос орқали тортиб олиш орқали суғорилади, – дейди олтиариқлик миришкор боғбон Валижон Тошматов. – Агар бу сувларга қўшимча тўловлар жорий қилинадиган бўлса, мамлакатимизда сабзавот, мева ва қолган экинларни етиштиришда катта қийинчиликлар келиб чиқиши мумкин.
Президент қарорида айтилишича, сўнгги йилларда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан 1200 дан ортиқ ер ости сувларига рухсатсиз бурғилаш ва улардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва соҳа мутахассисларининг ер ости сувлари мониторинги натижаларига кўра, сўнгги йилларда Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида ер ости сув сатҳининг 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетгани кузатилган.
Шунинг учун ҳам бу ҳудудларда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан сув тежовчи технологияларсиз ерларни суғориш тақиқланади.
– Давлат аҳоли ва унинг томорқасини сув билан тўлиқ таъминлай олишга ҳозирча кучи етмайди. Одамлар ўзлари яшаш учун, шароитини яхшилаш учун қўлидан келган ҳаракатни қилиб, моторлар, насослар билан сув чиқариб экин-тикин қиляпти, дарахтлар экиб боғлар яратишяпти, – дейди сурхондарёлик деҳқон Ғуломжон Раҳмонқулов. – Насос ва моторларсиз, умуман ер ости сувларидан фойдаланмасликни тасаввур ҳам қилолмаймиз. Чунки ариқларимизда, каналларимизда сув йўқ. Агар бу қудуқлар фаолияти тўхтатилса, оқибати нима бўлишини тасаввур ҳам қилолмаймиз.
Қарорда ичишдан ташқари мақсадларда сув ҳисоблаш воситаларисиз ерости сувларидан фойдаланилгандаги солиқ тўлови белгиланган солиқ ставкаси 5 баравари миқдорида ундирилади, дейилмоқда. Бу деҳқоннинг экинидан олган даромади солиқнинг ўзига кетади дегани эмасми? Аслида халқмизнинг асосий қисми бир парча еридан даромад олади холос. Бу ҳаттоки фермерларга ҳам тегишли. Агар қудуқларга мораторий эълон қилса, унда аввал сув етказиб беришни ташкиллаштириш керак бўлади. Сув тежамкор технологиялар тарғиботини кенгайтириб, томчилаб суғоришни йўлга қўйиш керак бўлади. Минглаб гектарга шоли экишни балки йиғиштириш керакдир. Бир гектар шолига 20 минг куб сув кетар экан, энди ўйлаб кўринг, шолини ундан кўра четдан сотиб олиш арзонга тушмасмикан?
Қолаверса, рухсатсиз бурғилаш кўпайиб кетган. Сал олдинроқ Вазирлар Маҳкамасининг учта ҳудудга, Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Навоий вилоятининг Нурота ва Жиззах вилоятининг Зомин туманига қарори чиққан эди. У ерда деҳқончилик ерларини ўзлаштиришлар кўп, ҳаммаси ўзига рухсатсиз бурғулаш орқали сув чиқариб олган. Натижада ерости сувлари мақсадсиз сарфланган. Энди сув сатҳи беш метрдан тушиб кетса фақат ичимлик сув учун, беш метргача бўлса унда фақат давлат дастурлари доирасида қазишга рухсат берилиши назарда тутилмоқда.
Аммо агар экинлар томчилатиб суғориш асосида суғорилса, сувни тежайдиган илғор технологияларни қўллаганда ер ости сувларидан қўшимча тўловсиз фойдаланишга рухсат берилади.
Чунки эгатлаб суғоришда бир квадрат метрга 600 литр сув кетади, агар томчилатиб суғориладиган бўлса шунча ерга бундан анча кам сув сарфланади. Фарқи катта. Аммо бу қарорни кўпчилик нотўғри тушуняпти, бунда аҳоли ўзининг томорқасини ёки чорвоғини суғориш ҳақида гап бормаяпти. Масалан, сиз ўзингизнинг уйингиздан кунига беш кубометргача сув оладиган бўлсангиз, унга ҳеч қандай рухсатнома шарт эмас.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеология бўлими бош мутахассиси Нодир Бойбобоевнинг айтишича, ерости сувлари ўзининг барқарор ҳолатига келмагунча мораторий давом этади.
Аммо масаланинг ўйлантираётган жиҳати шундаки, энг катта муаммо ҳали олдинда. Агар ушбу қарор маъқулландиган бўлса «Яшил макон» умуммиллий доирасида экилган миллионлаб ниҳолларнинг ҳоли нима бўлади? Ўзи ҳозир ҳам сувни маълум бир соатдагина ғамлаб оладиган ҳудудларнинг аҳволи нима бўлади? Саволлар кўп, бу соҳада муаммолар ҳам тоғдек. Қолаверса, ерости сувларидан бетартиб фойдаланишда ҳам коррупцион ҳолатлар бор. Лекин ерости сувлари сатҳи пасайиб кетаётганлиги ҳам шунчаки ваҳима эмас. Агар шу тариқа давом этса юртимизга яқин йилларда қаттиқ қурғоқчилик таҳдид солиши ҳеч гап эмаслигини мутахассислар кўп ва хўп таъкидлашмоқда.
Европа давлатлари эса бу масалада аллақачон амалий ҳаракатларни бошлаб юборишган. Масалан, Буюк Британия сув истеъмолини камайтирмоқда. Хабарларда айтилишича, ҳар бир британиялик сув истеъмолини 25 фоизга қисқартириши шарт. «The Sunday Times» ёзишича, Буюк Британияда ҳукумат дастури қабул қилинди. Дастурга кўра, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси 2050 йилга бориб кунлик сув истеъмолини 145 литрдан 110 литргача камайтириши керак.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 25 йилдан сўнг Буюк Британияда аҳолини сув билан узлуксиз таъминлаш учун кунига қўшимча 4 млрд. литр сув керак бўлади. Шу боисдан 1992 йилдан бери биринчи марта сувни захиралаш резервуарини қуриш бошланади, у 2029 йилда қуриб битказилади.
Яқинда Англия жанубидаги айрим ҳудудларда аномал иссиқ ва унинг оқибатида сув ҳаддан зиёд кўп ишлатилаётгани боис чекловлар жорий этилган эди. Ер ости сувлари сатҳининг пасайиб кетиши ва сув омборларининг тўлдирилиши сабабли ушбу қарорга келинганди. Демак биздек қурғоқчил иқлим шароитига эга давлат учун сувни тежаш чораларини кўриш жудаям муҳим ва бугунги кун учун ниҳоятда долзарбдир.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, мамлакатимизда ерости сувлари асосан дарёлардан, ёғингарчиликдан тўйинади. Мутахассислар сўнгги йиллардаги глобал иссиқлик, ёғингарчиликнинг кам бўлиши ерости сувларининг камайишига олиб келганини айтишмоқда.
Сув танқислиги туфайли Ўзбекистонда яқин йилларда мева етиштириш ҳам жиддий қисқариши мумкин.