Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Табиат бизни кутиб турмайди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида йўлни кенгайтириш мақсадида бир қанча кўп йиллик дарахтларга зарар етказилгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Табиат  бизни  кутиб турмайди

Вазиятни ўрганиб чиқиш ҳамда хулоса беришга тегишли мутасаддилар жалб этилди. Жамоатчилик мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Табиат тақдирига бефарқ бўлмаган аҳоли, атроф муҳит ва экология фидойилари бу каби ишларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлашди. Масъул ташкилотлар билан келишмасдан ҳамда эҳтиётсизлик билан иш бошлаганлар устидан иш очилди. Экспертларнинг маълумот беришича, воқеа жойидаги бир қанча дарахтлар аллақачон илдизидан айрилиб бўлган ва қуришга маҳкум бир ҳолатда турибди.

Бир қарашда ушбу жараён сабабли жуда муҳим бир фалокатнинг олди олингандай кўринади. Шаҳар экологиясини мувозанатда сақлаб келаётган биологик табиий ресурсларни асраб қолиш учун бонг уриб, жон куйдираётганлар кўпдай. Аммо шунча жонбозлик кўрсатаётганлар нега ҳамма иш қилиб бўлингандан кейин ҳаракатга келиб қолди? Жамоатчилик ва шунча масъул ташкилотлар бор экан, нега дарахтлар илдизига шикаст етказилишидан олдин уларни асраб қолишга ҳаракат қилмадик? Оммавий ахборот воситалари нега воқеа содир бўлишидан олдин ҳаммани тўплаб, дарахтлар ҳаёти хавф остида қолаётганини айтиб жар солмади? Йўл қурилишини бошлаётганлар нега тегишли ташкилотлар билан келишмасдан, экологик меъёрларга амал қилмасдан, ўз ҳолича иш бошлади?

Мазкур ҳудуддаги кўп йиллик дарахтларга талафот етказилиши атроф муҳит, экология ва яшил маконлар борасида олиб бораётган ишларимиз ҳали кутилганидек тизимлашмагани ҳамда тўлалигича самарали ташкил қилинмаганидан далолат беради. Бир қанча масъул ташкилотлар, кўнгилли фуқаролар, она табиатни яхши кўрадиган, асраб-авайлашга ҳаракат қиладиган аҳолининг жонбозлигига қарамай, табиий ресурсларга қилинаётган тажовузлар тўхтамаяпти. Бу борада мавжуд ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиб, жавобгарлик янада кучайтириляпти. Жарималарни ошириш механизмлари таклиф қилиняпти. Лекин қонунчиликка ҳам, унинг амалда бажарилишига ҳам парво қилмай яна ўз билганича йўл тутаётган айрим юридик ташкилотлар фаолиятини қандай баҳолаш мумкин?

Эътибор берилса, экологик ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, асосан, марказларда, марказий шаҳарларда кўпроқ мулоҳаза ва муносабатларга сабаб бўляпти. Аммо бу ҳолат бошқа ҳудудларда шундай вазиятларга йўл қўйилмаяпти, деган хулосага келишимиз учун асос бермайди. Афсуски, жамоатчилик назорати ҳам ҳамма жойда бирдай эмас.

Масаланинг яна бир мулоҳазали томони бор. Бирон ҳуқуқбузарлик, жиноят ёки кўнгилсизлик ҳолати содир этилганда биз фақат ўша биргина ҳолатга қарши курашишга тушамиз. Унинг зиёнини бартараф этамиз. Ўрни келганда айбдорни топиб, қонуний жазога тортамиз. Аммо ушбу битта хусусий ҳолат республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам учраши мумкин бўлган салбий вазият эканини, уларнинг олдини олишга тайёр бўлиш механизми ва ресурслари бизда доим мавжуд бўлиши зарурлигини кўпда мулоҳаза қилмаймиз. Бир ҳолатни бартараф қилиш билангина муаммо узил-кесил ечим топмаслигини, эрта-индин шунга ўхшаш салбий ҳолатга йўл қўйилишини тизимли ўйлаб кўрмаймиз. Оқибатда экологияга зарар етказадиган, кўпчиликни ташвишга соладиган ҳолатлар яна такрорланаверади. Биз фақат ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилганидан кейин хусусий ҳолатларни жазога тортиш билангина эмас, биринчи навбатда, бу каби вазиятларга йўл қўйилмаслиги ва олдини олиш тизимини мустаҳкамлашимиз зарур. Акс ҳолда, бу борада кутилган натижаларга, самарадорликка эришиш имконсиз бўлиб қолаверади.

Чилонзордаги дарахтлар билан боғлиқ воқеани шунчаки бир ҳуқуқбузарлик ҳолати деб қараш ўзини оқламайди. У ерда нобуд бўлаётган дарахтлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида шунга ўхшаш ҳолатларга йўл қў­йилмаслиги учун жиддий бир огоҳлантириш деб қабул қилиниши керак. Шу билан бирга, бир томондан яшил макон умиммиллий ҳаракатини амалга ошириш учун ҳар йили узлуксиз равишда фаолият юритилаётган бир пайтда мавжуд бойликларни таг-туби билан йўқотишга, нобуд ва барбод қилишга уриниш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги нафақат масъул юридик шахсларни, балки ҳар бир фуқарони сергакликка ундаши зарур.

Қурилиш, ишлаб чиқариш, ободонлаштириш ва шу каби турли сабаблар билан она табиатга тажовузкорона муносабат кўрсатилиши бу борадаги ишларни тизимли равишда, бир ёқадан бош чиқариб олиб бориш заруратини тақозо этяпти. Бирор ташкилот ўз вазифасини бажармагани учун уни кескин танқид қилиб чиқиш, айбдорни топиб, уни жазога тортиш, жамоатчиликни дахлдорликка чорлаш яхши албатта. Лекин буларнинг барчаси ғишт қолипдан кўчишидан олдин қилинса, ҳамма учун ниҳоятда манфаатли бўлади. Акс ҳолда, давлат ҳисобига ундирилган жарима эътиборсизлик оқибатида нобуд бўлган дарахтлар учун тириклик манбаи бўлолмайди.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар