Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Бухоро тоза «ўпка»га эҳтиёж сезмоқда Заҳарга айланаётган атмосфера ҳавосини тозалашга қачон киришамиз?

Экологик муҳит соғлигимизнинг асосини ташкил қилиши бутун дунё амалиётида исботланган. Инсон саломатлигининг 70 фоизи нафас олиш, овқатланиш ва яшаш шароитига боғлиқ бўлса, 20 фоизи генетикага ва 10 фоизи соғлиқни сақлаш хизматига бориб тақалади.

Бухоро тоза  «ўпка»га эҳтиёж сезмоқда  Заҳарга айланаётган атмосфера  ҳавосини тозалашга қачон киришамиз?

Буюк мутафаккир олим Абу Али ибн Сино чанг ва ғубор бўлмаса инсоният минг йил умр кечиради, дея бежиз айтмаган. Бугунги кунга келиб кўплаб хавфли касалликларга айнан ҳаводаги зарарли газлар, чанг ва ғубор сабаб бўлаётгани дунё олимлари томонидан аллақачон исботланган. Дунё миқёсида саноатнинг кескин ривожланиши натижасида атмосфера ҳавосига турли хил бирикмалар, ким­ёвий моддалар ташланмоқда, яъни углерод оксиди, азот оксиди, хлор, фтор, углеводородлар, қўрғошин ва аммиак каби заҳарли моддалар меъёри ошиб бораётир.

Статистик маълумотларга кўра, Бухоро вилоятида атмосфера ҳавосига йилига 130 минг тонна зарарли кимё­вий моддалар ташланади. Уларнинг 60 фоизи автотранспорт воситаларидан чиқаётган заҳарли газлар ҳисобига тўғри келиб, 4 фоизи қаттиқ чиқиндилар бўлса, қолган қисми юқорида айтиб ўтилган бирикмалар ҳисобланади. Кўриниб турибдики, автотранспорт воситалари ҳавони ифлословчи асосий манба бўлиб қолмоқда. Улардан оддий тутун кўринишида ҳавога чиқаётган моддалар заҳарли ис гази, азот оксид­лари ҳисобланади. Таркибида эса инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарарли бўлган  альдигидлар, углеводородлар, бензопирин ва қўрғошин бирикмалари бўлади.

Яна бир қизиқ статистика: юзта автомобиль ғилдираги резина балонларининг айланишидан бир йилда 10-12 минг кг.гача олтингугурт ангидриди, резина чанглари атмосфера ҳавосига аралашиб кетади.

Ҳавога чиқарилаётган олтингугурт ангидриди эса сув томчиларига қўшилиб, фотокимёвий реакцияга киришиб, ёмғирли кислоталарни ҳосил қилади ва улар ҳаводан оғир бўлганлиги сабабли ер юзига ёмғирли кислота бўлиб тушади. Кислотали ёмғирлар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ернинг унумдорлиги пасаяди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам таъсир этади. Ҳаттоки, бинолар ва табиий ёдгорлик­лар ва озон қатлами емирилишига ҳам сабаб бўлади.

Олимлар дастлаб юқори баландликда учувчи ракеталар, самолётлар таъсирида озон қатлами емирилади, деган фикрни илгари суришган. Кейинчалик кимёвий заводларнинг атмосферага чиқараётган зарарли газлари, фреонлар, хлорфторуглеродлар озоннинг энг хавфли кушандалари сифатида эътироф этила бошланди. Шунингдек, хлор ва бромнинг зарарли таъсири натижасида стратосферадаги озон миқдори 10 фоизга камайган деган тахмин ҳам мавжуд. Озон қатламининг емирилишига нафақат инсониятнинг, балки табиий жараёнларнинг ҳам ўзига яраша салбий таъсири бор. Вулқонлар уйғониши, ер қаъридаги газларнинг ажралиб чиқиши бу қатламдаги туйнукларни кенгайтиради.

Атмосфера таркибидаги озоннинг умумий миқдори 0,0001 фоиздан ҳам камроқ. Лекин шу миқдорнинг юздан бирга камайиши ҳам хавфли ультрабинафша нурларининг ер юзига тўғридан-тўғри етиб келишини икки фоизга оширади. Бу ҳолат ўз навбатида қуйидаги муаммоларни келтириб чиқаради:

– қатламнинг емирилиши натижасида катта миқдордаги қуёш радиация­си ер юзига етиб келади;

– инсониятда тери саратони билан касалланиш кескин ортиб кетади. Шифокорлар бу турдаги саратонларни даволаш жуда мураккаблиги ҳақида огоҳлантиришмоқда;

– инсоннинг касалликларга қарши курашувчи иммун тизимида сусайиш кузатилади;

– одамнинг энг муҳим аъзоларидан бири-кўзлар зарарланади;

– дала-деҳқончилик ишларида ҳосилдорлик пасайиб кетади. Дарахтлар парвариш қилинганига қарамай, қуриб қолаверади. Ўсимликларнинг барглари кичраяди. Бу ўз навбатида кислород манбаи бўлган баргларда фотосинтез жараёнига салбий таъсир кўрсатади;

-кучли ультрабинафша нурлари дунё океанидаги жонзотлар ва ўсимликларни ҳам зарарлайди. Айниқса, озиқа занжирининг етакчи бўғинларида муҳим ўрин тутадиган радиацияга жуда таъсирчан бўлган планктонлар кўп нобуд бўлади. Юза қатламлардаги сувўтлар ҳам зарарланади.

Автомобиль йўлларининг нотекслиги, тирбандлик, светафорларда тўхталишларда ички ёнув двигателидаги ёнилғи тўлиқ ёнмай қолиши натижасида атмосфера ҳавосида ис газининг миқдори меъёрдан ортиқчалигича қолмоқда.

Битта автотранспорт воситаси ўртача 1000-1200 км.масофага ҳаракатланса 27 кг. ис гази, 24 кг. углеводородлар, 13,5 кг. азот оксиди, 0,4 кг. қўрғошин каби моддаларни атмосфера ҳавосига чиқаради. Бугунги кунда вилоятимизда 200 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланаётганини ҳисобга олсак, масала анчагина жиддий ва долзарб экани яққол ойдинлашади.

Атмосфера ҳавосининг кучли ифлосланиши инсонлар соғлиғига ва барча жонзотларга таъсир этади. Шаҳарлар ва саноат корхоналари ҳудудларида яшовчи инсонлар ўртасида сурункали бронхит, нафас қисиши, ўпка саратони каби касалликларнинг келиб чиқиш эҳтимоли ортади.

Америкалик метеоролог Лиус Батган инсоният томонидан атмосфера ҳавосига етказилаётган салбий таъсирлар кўламидан таъсирланиб «Инсонлар ҳаводаги тутунни камайтирадилар ёки тутун ер юзидаги инсонларни камайтиради» дея таъкид­лаган эди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, атмосфера ҳавоси таркибидаги зарарли газларни камайтириш мақсадида саноат корхоналари фаолиятидан ҳосил бўлаётган чанг ва газларни ушлаб қолувчи қурилмалар ўрнатилиши, иккиламчи тозалагич ускуналаридан (циклонлар) фойдаланиш ёки сув орқали тозалаш (скруберлар)ни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш технологияларини янгилаш, чиқиндисиз технологияларга ўтиш, электр токи ёки қуёш батареялари билан ҳаракатланувчи автомобиллардан фойдаланиш каби чора-тадбирлар амалга оширилиши кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Аммо бу чоралар ҳам етарли эмас, атмосфера ҳавосинининг мусаффолигини таъминлаш учун бутунлай «яшил» иқтисодиётга ўтиш, шунингдек дарахт экиб кўпайтириш ишларини оммавий ҳаракатга айлантириш зарур.

 

Дилором МУҲАМАДИЕВА,

ЎЭП Бухоро шаҳар партия

ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар