Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Дарахткесарларга эслатма: Тўхта, биргина дарахт кесилиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди, дея хомтама бўлма!

Баъзида биргина дарахт кесилиши билан ҳаёт тўхтаб қолармиди, деган хом хаёлга борадиганлар ҳам йўқ эмас. Бу саволга жавобимиз қатъий: ҳа, тўхтаб қолади, агар ер юзидаги ҳар бир инсон шундай ўйласа ва биттадан дарахтни кесса сайёрамизда тириклик занжири буткул узилади.

Дарахткесарларга эслатма:  Тўхта, биргина дарахт кесилиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди, дея  хомтама бўлма!

Келинг, бироз мулоҳаза қилиб кўрайлик. Ер сайёрасида ҳаёт борлигининг тўртта алмашинмайдиган омиллари мавжуд: тупроқ, сув, ҳаво, ҳарорат. Агар юқоридаги омиллардан биронтаси бўлмаса ҳам ерда ҳаёт бўлмайди. Мана шу тўрт буюк неъматнинг қадрига етсак, зиён келтирмасак, асраб-авайласак авлодларимиз учун соғлом замин қолдирган бўламиз. Чунки бу неъматларни омонатга олганмиз. Омонатга эса хиёнат қилиб бўлмайди.

Мана шу тўрт унсур орасида ҳаво ернинг ўзида қайта ишлаб чиқарилади ва бойитилади, яъни дарахтлар (гетератроф организмлар) томонидан қайта тўлдирилади. Фақатгина ёғоч ҳосил қилувчи дарахтлар орқали табиатга кислород қайтади. Агар биз дарахтларга қирғин келтирадиган бўлсак, аввало ўзимизнинг умримизни қисқартирган бўламиз!

Буни мисоллар билан тушунтирамиз:

Ҳисоб-китоб­ларга кўра, ўрта ёшли бир инсон бир йилда 680-700 кг. кислород (О2) истеъмол қилади. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак ўрта ёшли бир киши учун ҳар куни 1,9-2 кг. тоза ҳаво (О2) зарур.

Ҳисоб-китобларга кўра, вазни 2 тонналик (бу тахминан 10-12 метрли баргли дарахт мисолида) дарахт бир йилда ўртача 5 фоиз ўсса бу йилига 100 кг. ёғоч ҳосил қилади ва ўртача 100-112 кг. кислород ажратади.

Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, битта ўрта ёшли инсон учун ўртача 7 та 12 метрли дарахт керак. Агар Тошкент шаҳрида 2,5 млн. аҳоли яшаса, ўртача 17,5 млн. туп 10 метрдан юқори дарахтга эҳтиёж сезилади. Шуни англаб етган жамоатчилик ҳар бир дарахтни жон-жаҳди билан ҳимоя қилиши керак. Қувонарлиси, бу борада жамоатчилик орасида анча жонланишлар охирги пайтларда яққол сезилмоқда.

Бундан ташқари ер юзида кислороднинг исрофи ортиб бормоқда. Мисол учун, бир инсон бир кунда 1,9-2 кг. кислород истеъмол қилса, шаҳримиздаги битта автомобиль 1 соатда 24,5 кг. кислород ёқади ёки битта самолёт старт вақтида қарийб 14 тонна кислород сарфлайди. Ундан ташқари, энергия ишлаб чиқариш учун қанча кислород талаб этилади ва ҳоказо. Тасаввур қилинг, бизга ҳали қанча кислород ишлаб чиқарувчи йирик дарахтлар керак. Шунинг учун биз жамоатчиликнинг экологик маданиятини янада юксалтиришимиз, дарахт кесишни ўзларига «ҳобби» қилиб олганларнинг онгини тозалашимиз керак.

Тўғри, агар дарахт биологик ёшини ўтаб бўлган, қуриган ёхуд касаллик-зараркунандалар билан зарарланган бўлса, инсон ҳаётига (боғча-мактабларда йиқилиш) хавф солаётган бўлса, тегишли тартибда олиб ташлаш мумкин. Лекин турли қурилиш, ободонлаштириш баҳонасида тириклик манбаимиз бўлган дарахтларни беписандларча, онгсиз кесиб ташлаш ёки қуритишга уриниш – бу жудаям ачинарли ҳолат ва жиноятдир.

Яна шуни таъкидламоқчи эдикки, ривожланган давлатларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири бу – ҳар бир аҳоли жон бошига 18-20 тадан дарахт тўғри келиши этиб белгиланган. Агар биз ҳам Ўзбекис­тонимизда ҳозиргидек, «Яшил макон» дастури доирасида 200 млн. тупдан кўчат экишни беш йил давом эттирсак, бу беш йилдан кейин 1 млрд. дарахт дегани. Борингки, шунинг 70 фоизини сақлаб қолсак ҳам яқин 10-15 йилликда ҳар бир аҳолимиз жон бошига 20-25 тадан дарахт пайдо бўлади.

Бу эса соғлом турмуш, аҳолимиз учун қулай яшаш шароити, узоқ умр, янги иш ўринлари, экология­нинг барқарорлашуви, флора-фаунанинг ривожланиши, бир сўз билан айтганда омонатни келгуси авлодга муносиб етказишга ҳаракат деганидир.

Биз Экологик партия вакиллари дарахт кесарларга шу биргина дарахтнинг аҳамияти келтирилган бу маълумотларни доим ёдда сақлашларини тавсия қилар эдик. Умид қиламизки, бу маълумотлардан хабардор бўлган инсон борки, дарахт кесишдан олдин биргина дарахтнинг сайёрамиздаги аҳамия­тини кўз олдига келтиради. Ҳар бир дарахт учун қайғурадиган, уларни ҳимоя қиладиган сафдош­ларимиз сони биттага кўпаяди.

Ана шуни тўғри англаган ҳолда Ўзбекистон экологик партияси томонидан экологик маданиятни юксалтириш, яшил тараққиёт ва яшил иқтисодни ривожлантириш борасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари билан бирга, амалий ишларни ҳам олиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида ҳозирда олиб борилаётган ишларга ўз юртини севадиган, келажагини ўйлайдиган барча аҳолимиз баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Менимча, мазкур умуммиллий акция доирасида дарахт экмаган юртдошимиз қолмади ҳисоб. Эндиги вазифамиз эса бу акцияни яна камида беш йил давом эттириш, экилган дарахтларни асраб қолиш ҳамда кўпайтиришдир.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаш раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар